ФАРҒОНА ҲАҚИҚАТИ - PDF Flipbook

2022 ЙИЛ 25 ИЮНЬ 50-51-СОНЛАР

182 Views
104 Downloads
PDF 2,559,847 Bytes

Download as PDF

REPORT DMCA


Gazeta 1917-yil 14-oktabrdan chiqa boshlagan

2022-yil 24-iyun,

juma

Farg'ona aqiqati Bosh hamkor – Farg‘ona viloyati hokimligi Фуқаролик жамияти сари

”ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”ГА ТАКЛИФ БЕРДИНГИЗМИ? Ўтган йили илк бор ўтказилган ”Очиқ бюджет” ахборот порталида энг кўп овоз тўплаган 145 та таклиф инсон омилисиз тўғридан-тўғри ғолиб деб топилди. Мазкур жараёнда 221 минг 226 нафар фуқаролар овоз беришда иштирок этди. Улар томонидан илгари сурилган ташаббусларда кўтарилган муаммоларни бартараф этиш учун пудратчи ташкилотларга 35 млрд. 674,8 млн. сўм маблағлар ўтказиб берилди. ҳоли турмуш тарзи учун муҳим бўлган маданий-маиший шароитларни яхшилаш учун зарурий бюджет маблағлари ажратишда аҳолининг бевосита иштироки таъминланди. “Очиқ бюждет”, ”Ташаббусли бюджет” тамойилларини ҳаётга татбиқ этишда адолат ва шаффофлик сари жиддий қадам қўйилди. Эндиликда фуқаролар нафақат бюджет маълумотлари билан танишиб боришлари, балки бу жараёнда бевосита иштирок этиши, ўзларини қийнаб келаётган масалаларни ҳал қилиш учун тегишли маблағларни талаб қилиш имкониятига эга. – Ҳар бир маҳалланинг ўзига хос катта-кичик муаммолари бор, – дейди Қувасой шаҳар, “Қўчқорчи” маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган Иқболжон Турсунов. – Ички йўлларни таъмирлаш, сув, электр ва газ таъминотини яхшилаш, мактаб,

А

боғча моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамиша долзарб. Чунки аҳоли кундалик ҳаёт тарзи билан боғлиқ масалалар ечимига ажратилган маблағлар аксарият ҳолларда керакли жойларга етиб бормаслиги, бу масалада жамоатчилик иштирокининг йўқлиги ўзига хос муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлаётгани ҳам бор гап. Энди буларга ечим топилди. Маҳалламиз кўчасини асфальтлаш юзасидан билдирган таклифим “Очиқ бюджет” порталига жойлаштирилди. Овоз бериш жараёнида бу таклиф 844 та тарафдор тўплаб ғолиб бўлди ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” томонидан 562 млн. сўм маблағ ажратилиб, кўчамиз асфальтланди. Сўх тумани фуқароси Гулхан Мамажонов томонидан “Чашма” МФЙ ни табиий газ билан таъминлаш мазмунидаги қиймати 950,0 млн. сўмлик таклифи “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштирилгач, 241 та овоз тўплаб ғолиб деб топилди. Ажратилган маблағлар доирасида таклифда кўтарилган муаммога ечим топилди. – “Ташаббусли бюджет”га ажратилаётган маблағлар ҳажми кундан-кунга ортиб бормоқда, – дейди вилоят молия бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳайитбой Хайруллаев. – Жорий йилнинг февральмарт ойларида ўтказилган жараён учун маҳаллий бюджет параметрлари ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 115,4 млрд. сўм, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги “Ту-

ман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарорига асосан қўшимча 21,2 млрд. сўм маблағ ажратилди. Бу жараёнда аҳолининг ижтимоий, маданий ҳаёти билан боғлиқ муаммолар ечими юзасидан қиймати 1 млрд. 457,1 млн. сўм бўлган 3 минг 295 та таклиф келиб тушди. Барча таклифлар ишчи гуруҳлар томонидан низом талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганилиб, 1 минг 117 таклиф низом талабларига зид деб топилди. Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган, қиймати 873 млрд. 992 млн. сўм бўлган 2 минг 178 та таклиф кейинги овоз бериш жараёнига ўтказилди. Овоз бериш якунларига кўра, энг кўп овоз тўплаган 247 та, умумий қиймати 137,3 млрд. сўм бўлган таклифлар ғолиб деб топилди. Булар умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ички йўлларни тартибга келтириш, ичимлик суви ва оқава сув тизимини яхшилаш, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўча чироқларини ўрнатиш ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ ғолиб бўлган бошқа таклифлардир. Айни кунда уларни молиялаштириш, пудратчи корхоналарни аниқлаш бўйича танловлар ўтказилмоқда. “Ташаббусли бюджет” жараёнига аҳолини қамраб олиш кўрсаткичи бўйича Қўштепа, Сўх, Бешариқ, Қува, Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара ва Фурқат туманлари, Қувасой шаҳри юқори натижаларни қайд этди. Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Тошлоқ, Ёзёвон, Фарғона туманлари бу борада “оқсаб” қоляпти. Демак, ”Очиқ бюджет” ахборот портали мазмун-моҳияти, имтиёз ва имкониятлари хусусида тарғибот ишларини ривожлантириш муҳим амаллардан. Расулжон КАМОЛОВ.

Валюта манбаи бўлган – экспорт ҳажмини оширишда Қувасой шаҳри вилоятда ўзига хос "мактаб" яратган десак муболаға бўлмайди. Ҳақиқатан, сўнгги йилларда экспорт соҳасида кўплаб ютуқлар қўлга киритилмоқда. Масалан, 2022 йилнинг январь – июнь ойлари давомида 12,8 млн. АҚШ долларилик маҳсулотлар четга чиқарилди. Соҳалар кесимида тақсимланганда, қишлоқ хўжалигидаги улуш 9,1 млн. АҚШ доллари, саноатда 3,7 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан экспорт ҳажми 1,5 мартага ошганини кўрсатмоқда.

http://farhaqiqat.uz/

t.me/farhaqiqati

№ 50-51

“Пандемия давридаги карантин чекловларини ҳали ҳеч ким унутиб улгурмаган бўлса керак. Оммавий тадбирлар, авиа ва автомобиль қатновларини тўхтатиш билан бирга, умумий овқатланиш жойлари, ресторанлар, кафелар, ошхоналар ҳам ёппасига беркилган эди ўшанда. Уйда “михланган” пайтлар дунёда оммалашиб улгурган food truck – кўчма мини ошхонага мўлжалланган савдо шохобчалари ҳақидаги ғоя хаёлимизда жуда тез “пишди”. “Бошингга хавф тушса, югуришда чемпионлардан ҳам ўзиб кетишинг ҳеч гап эмас”, деганларидек, замонавий кўчма дўконлар ишлаб чиқариш корхонасини очишга киришдик”. “Good trucks” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Қаҳрамон Абдуғаниевнинг айтишича, бундан роппа-роса икки йил олдин ташкил топган корхонага тегишли замонавий маҳсулотлар жаҳон бозорига чиқишга шай турибди. Корхонада “food track” номи билан машҳур бўлган кўчма озиқ-овқат ва савдо дўконлари,

хил мақсад учун мўлжаллаб, жиҳозлаб беришимиз мумкин, — дейди Қаҳрамон ака. — Булардан тоғли ҳудудларда ҳордиқ чиқарадиган сайёҳлар ва оддий аҳоли кичик меҳмонхоналар сифатида фойдаланиши ҳам мумкин. Чунки дам олувчилар, одатда, шовқин-суронли жойлардан зериккан бўлади. Уларнинг орасида ўз қўли билан овқат

ҚАЧОН КЎЧМА ХИЗМАТ КЎРСАТИШГА ЎРГАНАМИЗ?

изотермик фургонлар, вахта фургонлар, мобиль рентген лабораториялар, мобиль маммограф, ҳаво платформа кўтаргичи ва кранмонипуляторлар ишлаб чиқарилмоқда. Миллий дўппимизнинг тасвири туширилган, ҳар хил рангдаги бежирим ташқи кўринишга эга, харидорини кутиб турган замонавий кўчма дўконлар қизиқтирди бизни. “Food truck” ичида кофе, донар кабоб, fast food каби егуликларни тайёрлаб сотиш учун барча шароитлар мавжуд. Ёруғ, тоза, замонавий ошхона мисоли. Идишларни ювиш учун иссиқ

тайёрлашни хуш кўрувчилар кўп. Ётоқхона, кичик зал, ошхона, санузел ҳар қандай нозиктаъб меҳмонга маъқул келади. Мустаҳкам, жаҳон стандартларига мос келадиган кўчма дўконларни юртдошларимиз ишлаб чиқараётгани қувонарли. Туркия ва россиялик конструктор технологларнинг тажрибасини ўрганган 28 нафар ишчиходимларнинг меҳнат маҳсули бу. Уларнинг айтишича,

корхона 1 ойда 10 тагача кўчма дўкон ишлаб чиқариш қувватига эга. Бугунгача 4 метрдан 8,5 метргача бўлган узунликдаги кўчма савдо шохобчалари савдога чиқарилган. Нархи катта-кичиклиги, жиҳозланишига қараб баҳоланади. Сифати жиҳатдан чет элдаги рақобатдошлари билан бемалол беллаша оладиган маҳсулот 15 йилгача ҳеч қандай

сув мавжуд, ҳар хил ичимлигу таомларни сақлашга мўлжалланган музлатгичлар, автоматлаштирилган электр ҳисоблагичларгача ўрнатилган бу “ошхона” ёзда салқин, қишда иссиқликни сақлаган ҳолда хўрандаларга хизмат кўрсата олади. Европа давлатларида ушбу кўчма хизмат кўрсатиш шохобчаларидан сартарошхона, сауна, мини ресторан, кафе, кутубхона, меҳмонхона сифатида ҳам фойдаланилади. — Бизда ҳам харидордан талаб бўлса, хоҳишга қараб турли

Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар.

"ҚУВАСОЙ ТАЖРИБАСИ" чиқарилди. Қурилиш материалларидан полиэтилен қувурлар, ойна, шунингдек, сабзавотлар, дуккакли ўсимликлар четга сотилди, – дейди Қувасой шаҳар ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Салимжон Нишонқулов. Ўтган йили шаҳарда 25 та экспортёр корхоналар рўйхатдан ўтказилиб, фаолият кўрсатган эди. Жорий йилда бундай субъектлар сони 36 тага етди. Экспорт имкониятини кенгайтириш ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилган тадбирлар натижасида 10 дан зиёд кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръати ҳисобланади.

ўзгаришсиз ишлаши мумкин. — Кўчма дўконларни бозорлар, таълим муассасалари, шифохоналар олдига ўрнатса бўлади, — дейди Қаҳрамон Абдуғаниев. — Уларга 250 литрли музлатгичлар ўрнатилгани боис, иссиқ иқлимда ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари сифатли сақланади. Янги тайёрланган таом беморлар, ўқувчилар учун хавфсиз ва фойдали бўлиши, табиий. Ҳақиқатан, кўчма дўконларнинг афзалликлари кўп. Тайёр бизнес макони дегани бу. Унга ишлаб чиқарувчилар мижоз истаган буюмларни ўрнатиб бериши мумкин. Ер олиб, қурилиш қилиб, кўтарилган бинодан кўра, ихчам, чиройли ва замонавий офис яратиш учун мазкур маҳсулотлар жуда қулай. “Good trucks”нинг янги истиқболли лойиҳалари кўп. Корея Республикасининг “KANGLIM”, Хитойнинг “ХСМG”, Италиянинг “COMET” компанияларининг ягона диллери бўлган корхонада жаҳон талабларига жавоб берадиган янги маҳсулотлар яратилмоқда. Гўзал ОХУНОВА.

ЭКСПОРТНИНГ

Хорижга чиқарилган маҳсулотлар таркибида енгил саноат жиҳозларига қараганда, мева-сабзавот экспорти салмоғи сезиларли даражада ошган. Шаҳарнинг экспорт географияси жорий йилда 10 та хорижий мамлакатлар ҳисобига кенгайди. Покистон, Латвия, Норвегия, Чехия давлатлари билан янгитдан ташқи савдо алоқалари йўлга қўйилди. 2021 йилда 20 та давлатга маҳсулот чиқарилган бўлса, жорий йил уларнинг сони 30 тага етди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида экспорт ҳажмининг ортишига асосий сабаблардан бири шаҳардаги мавжуд 6500 гектар боғзорларда мевалар сархил пишиб, ҳосилдорлик ошганидир. Ўз навбатида, деҳқонлар ҳам мўл ҳосилдан мўмайгина даромад топишди. – Ўтган йили гилос экспорти деярли бўлмаган эди, бу йил асосан экпортёр корхоналар томонидан гилос, олхўри, ўрик мевалари хорижга

(24648)

Эътиборли жиҳати, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида экспорт режаси 120,7 фоизга бажарилишида экспортёр корхоналар улушидан ташқари, қишлоқ хўжалигида 54 та, саноат йўналишида 28 та тадбиркорлик субъектларининг экспорт амалиётига жалб этилиши кутилган натижани кўрсатди. Хусусан, “New exim power” МЧЖ томонидан Латвия давлатига йил бошидан буён 4 млн. 896,4 минг АҚШ долларилик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чиқарилган бўлса, “Mega aziya expo” МЧЖнинг 6 ойлик экспорт ҳажми 1 млн. 800 минг доллардан ошди.

Албатта, бу каби ўсишларга ўз-ўзидан эришиб бўлмайди. Бунинг учун мавжуд имконият ва зарур шарт-шароитлар керак. Қувасойда экспортёр ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш мақсадида, доимий фаолият кўрсатувчи “Экспорт штаби” иш тартиби янада кучайтирилди. Кредитга эҳтиёжи мавжуд 4 та корхонага 27,4 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилди. 2 та корхонага 5,4 миллион АҚШ доллари миқдорида айланма сармоя ажратилиб, 6 миллион долларлик қўшимча экспортни амалга ошириш учун зарурий имкониятлар яратилди.

Хусусан, мева маҳсулотлари экспортига ихтисослашган “Global cargo” МЧЖ ҳозирга қадар маҳсулотларни тўғридан-тўғри хорижга чиқариш имкониятига эга бўлмаган. Етиштирилган мевалар экспорти билан шуғулланувчи бошқа корхоналарга топширилган ва улар орқали сўнгра четга сотилган. Бу эса экспортга чиқарилаётган маҳсулотлар таннархининг ошишига олиб келган. Корхонанинг хорижий шериклари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш учун аниқ амалий ишлар бажарилди. Табиийки, бу унинг иқтисодий имкониятларини оширди, қўшимча ишчи ўринлари яратилди. Қувасойлик тадбиркорлар чет давлатларга маҳсулот экспорт қилишда дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга оширишиш имкониятлари вужудга келганидан мамнун бўлишмоқда. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо бўйича лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш билан биргаликда нархларни эркин белгилашяпти. Энг муҳими, амалдаги тартибларга биноан, экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотларини божхона кўригидан ўтказишда яратилган шароит ва имтиёзлар экспорт салоҳиятининг юксалишида муҳим ўрин тутмоқда. Муаттар МАҲМУДОВА.

2022-yil 24-IYUN

Farg'ona aqiqati

2 Кун мавзуси

Конституциявий ислоҳот:

ЎЗГАРТИШ МАЗМУН-МОҲИЯТНИ ИНКОР ҚИЛМАЙДИ Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар давом этмоқда. Энг муҳими, ўтган 6 йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга интилмоқда. МУАЛЛИФ ҲАҚИДА: Абдуманноп БУРИЕВ 1986 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган, 2010 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Адлия вазирлиги Ташкилийназорат ва стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган. Ҳозирда Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б

угун мана шу демократик янгиланиш жараёнларига янгича руҳ ва шиддат бериш, ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш зарурлигини барчамиз яхши англаб турибмиз. Сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда. Хусусан, ўтган йили Президент сайловолди учрашувларида юртдошларимиз томонидан Асосий Қонунни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилаш масаласи кўтарилган эди. Сайловчиларнинг бу борадаги хоҳиш ва истакларини амалга ошириш учун Олий Мажлис палаталари томонидан Конституциявий комиссия тузилиб, фаолият бошлади. Қисқа даврда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Конституцияга ўзгартиш киритилиши унинг бутун мазмуни ва моҳиятининг инкор этилиши эмас, фақат Асосий Қонуннинг айрим жиҳатларини ҳаётга мослаштириш, аниқлаштириш тақозо этилмоқда. Унинг асосий мазмуни сақланиб қолингани ҳолда, мукаммаллаштирилади, такомиллаштирилади.

Бу борада хорижий тажриба қандай? Бугунги кунда дунёда 500 дан ортиқ амалдаги конституция бўлиб, улардан 200 га яқини мустақил давлатлар, 300 дан ортиғи федерациялар субъектларига тегишли. Тузатиш, ўзгартиш киритиш имконияти барча конституцияларнинг фундаментал хусусияти ҳисобланади. Жамият тарихий ривожланишининг турли босқичларида бирдек хизмат қиладиган конституциявий матнни биттада ва абадий яратиб қўйишнинг иложи йўқ. Сўнгги 30 йил ичида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида конституциявий ислоҳотлар ўтказилди, 57 давлатда янги конституция қабул қилинди. Демакки, глобаллашув шароитида бутун дунё мамлакатлари жадал тарзда конституциявий ривожланишнинг ўз моделини изламоқда. Шу билан бирга, Конституция давлатнинг сиёсий ва ижтимоий барқарорлигини таъминлашнинг асосий омилларидан бири бўлиб қолмоқда. Дунёдаги конституциявий ўзгартишларни ўрганиш ўзига хос жиҳатни — давлат Бош Қонунини замон талабларига мослаштириш, унинг вужудга келаётган даъватларга жавоб бериш қобилиятини оши-

Бугуннинг гапи

риш заруратини намоён қилмоқда. Конституциявий ислоҳотлар ўтказишга зарурат бормиди? Айрим юртдошларимиз, ҳатто баъзи олимларимиз ҳам “Конституциямиз замонавий демократик талабларга жавоб берадику, унга ўзгартиш киритишга эҳтиёж борми?” деган саволни ўртага қўймоқда. Тўғри, Конституциямиз хорижий илғор тажриба ҳамда халқаро стандарт ва талабларга ҳар томонлама мос келади. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бироқ ҳозирги таҳликали замон, ён-атрофимиздаги мураккаб вазият она Ватанимиз тақдирига янада улкан масъулият билан ёндашиб, кечиктириб бўлмайдиган стратегик қарорлар қабул қилишни тақозо этмоқда. Албатта, ўтган қисқа даврда жамиятимизнинг сиёсийҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий қиёфаси тубдан ўзгарди. Олти йил олдинги халқимиз билан бугунги юртдошларимизнинг дунёқараши ўртасида катта фарқ бор. Инсоният илмийтехнологик даврга қадам қўйди. Жаҳонда кескин трансформация жараёнлари ва рақобат кучаймоқда. Эртанги кунини ўйлаган халқлар ва давлатлар ўз келажаги ҳақида бугун ҳар қачонгидан ҳам жиддий бош қотирмоқда. Бу ўринда табиий саволлар туғилади: мана шундай ҳал қилувчи паллада ва келажакда давлатимизда, жамиятимизда инсоннинг ўрни ва қадри қанчалик? Қандай сиёсийҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ва маънавий-гуманитар тамойиллар, қадрият ва манфаатлар биз учун устувор аҳамиятга эга бўлади? Энг муҳими, конституциявий ислоҳотлар оддий аҳолига, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, жамиятимиз ва давлатимиз тараққиётига нима беради? Саволларнинг барчасига жавобни пухта ишланган ҳуқуқий нормалар орқали Конституциямизда акс эттиришни давр тақозо этмоқда. «Инсон қадри учун» ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган «Инсон – жамият – давлат» деган ёндашувни

Конституциянинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарур. Яъни, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак. Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид биринчи таклиф ЎзЛиДеПдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловчилар билан Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида бўлиб ўтган учрашуви чоғида илгари сурилган эди. Нафақат минтақавий, балки жаҳон кўламига эга экологик фожиа — Орол денгизи қуриши билан боғлиқ вазиятда амалдаги Конституцияда ўз аксини топмаган инсоннинг экологик ҳуқуқлари, юртимиз аҳолисининг яшаб турган ва бўлажак авлодларининг қулай ва тоза атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини мамлакат Бош Қонунида акс эттиришнинг долзарблиги ва ҳаётий аҳамияти таъкидланди. Шавкат Мирзиёев яна 7 та вилоятда сайловчилар билан учрашувларда хусусий мулк муҳофазасига доир конституциявий-ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш, жумладан, ер ва ерости бойликларига бўлган ҳуқуқ, инсон қадрқиммати, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, мамлакатда миллатлар ва элатлараро тотувликни кучайтириш, миллий демократик институт — маҳалланинг ўрни ва мақомини ошириш, келажак авлодларга анъанавий инсоний қадриятларни асраб-авайлаган ҳолда етказиш, оила институтининг аҳамияти, давлат ёшлар ва гендер сиёсатини, инновацион иқтисодиёт ва «билимлар иқтисодиёти»ни ривожлантириш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳага инвестициялар ҳажмини кенгайтириш ташаббуслари илгари сурилди. Энг муҳими — келтирилган барча масалалар сайловчилар, жумладан, ўқитувчилар, тадбиркорлар, фермерлар, фуқаролик жамияти институтлари ва миллий-маданий марказлари вакиллари — мамлакатнинг оддий аҳолиси томонидан кўтарилди. Аҳоли, жамоатчилик вакилларининг конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол қатнашаётгани барчамизни қувонтиради. Албатта, конституциявий ислоҳотлар Ватан тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир. Биз Конституцияни такомиллаштириш бўйича янги ва жуда масъулиятли босқичга қадам қўймоқдамиз. Бугунги кунгача комиссияга фуқаролардан 50 мингга яқин таклифлар келиб тушгани ҳам конституциявий ислоҳотлар объектив ҳаётий зарурат сифатида кун тартибига чиқаётганини яққол намоён этмоқда. Конституциявий комиссия томонидан тайёрланган таклифлар чуқур муҳокамадан ўтказилмоқда ва ҳозирда Қонунчилик палатасига киритиш босқичида. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг конституциявий тараққиёти умумжаҳон конституциявий ислоҳотлари йўлидан кетмоқда. Абдуманноп БУРИЕВ, Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғи.

ИНСОН ҚАДРИ, ХАЛҚ МАНФААТИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ Баҳодиржон ШЕРМУҲАММАДОВ, Фарғона давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор

Барчамизга маълумки, Конституция, бу – давлатнинг асосий қонуни, мамлакат истиқболи ва равнақининг пойдевори сифатида эътироф этилиб, давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколати ва шакллантирилиш тартиби, сайлов ҳамда суд тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, давлат ҳамда жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб берувчи дастуриламал, халқимизнинг иродаси, руҳияти, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттирадиган, давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир.

Д

арҳақиқат, Конституция – миллат кўзгуси. Сўнгги беш йиллик ичида юртимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий тизими, давлат ва жамият бошқаруви, инсон ҳуқуқлари, фуқаролик жамияти институтлари, сўз эркинлиги ҳамда очиқ жамият қуриш соҳаларида қатор ислоҳотлар юз бердики, ҳар бир фуқаро юксак ҳуқуқий онг ва тафаккурга, ўзининг мустақил фикрига, уни ошкора билдириш салоҳиятига эга бўлганлиги барчамизга сир эмас, албатта. Бу эса, ўз навбатида, Конституциямизга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, уни такомиллаштириш талабини юзага келтирди. Айнан ушбу мақсадда муҳтарам Президентимиз Конституцияга ўзгартиш киритиш ва ташкилий чоратадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашув ўтказди. Бу ёш мамлакат конституциявий ислоҳотлар сари юз тутаётгани, шу заминда яшаётган ҳар бир инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати янада юксалаётганидан далолат беради. Президентимиз ўз маърузасида “Ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, шаъни ва ғурурини улуғлаб, Ватани ва халқига тоғдек таянч бўлиб яшашга қодир эркин ва азму шижоатли инсонлардир”, дея халқимиз шижоатига юксак баҳо бердилар. Чунки ўтган йиллар давомида халқимизнинг дунёқараши, фаровон ҳаёт, мустаҳкам келажак учун қилаётган ҳаракати буткул ижобий томонга ўзгарди. Учрашувда қайд этилган қуйидаги таклифлар фақат инсон ва унинг манфаатлари олий қадрият эканлигини аён этмоқда: • Ўзбекистонда ўлим жазосини бекор қилиш;

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛИ Қўқон шаҳрида қарздорлик НЕГА ОШИБ БОРЯПТИ?

Бугунги кунда энергия самарадорлиги дунёдаги энг жиддий муаммолардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон энергия тежамкорлиги, самарадорлиги бўйича 147 та давлат ичида 87-ўринни эгаллаган. Ривожланган давлатлар каби энергия тежамкорлигини таъминлаш, самарадорликда халқаро тажрибани қўллаш мақсадида республика бўйлаб босқичма-босқич электр энергиясининг барча истеъмолчиларига электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизим (АСКУЭ) замонавий электр ҳисоблагичлари ўрнатилмоқда.

Я

нги "ақлли" ҳисоблагичнинг хусусияти шундаки, унинг Ўзбекистон истеъмолига кириб келиши билан электр таъминоти корхонаси ёки банклар эшигида узундан-узун навбатларда туришнинг олди олинди. Истеъмолчиларга СМС хабар орқали барча маълумотлар автоматик тарзда етказиб турилмоқда. Тўловлар уйдан чиқмай “онлайн” режимда амалга оширилмоқда. Энг муҳими, “шахсий кабинет” орқали ҳар бир истеъмолчи қанча электр энергияси сарфлаганини кузатиб туриш имконига ҳам эга бўлди. Шундай бўлса-да, янги тизим электр билан боғлиқ ҳар қандай

муаммоларни ҳал этмоқда дейишдан йироқмиз. Истеъмолчиларнинг электр энергиясидан “бўйнига қадар қарзга ботиши” ҳолатлари бир қарашда эски тизимдаги камчиликларни ёдга солса-да, бу каби ҳолатлар, афсуски, бугун ҳам бизга бегона эмас. Қўқон шаҳрида шу вақтга қадар аҳолининг электр энергиясидан қарздорлиги 9 миллиард сўмдан ошган. Ушбу қарздорлик таъминотчининг барқарор ва узлуксиз фаолият юритишига жиддий таъсир кўрсатмоқда. "Янги тизимда қарздорликларга йўл қўйилмайди", "Ҳисобингизда маблағ тугаши билан, автоматик

равишда тармоқдан узиласиз", деган сўзлар мутасаддилар томонидан бир неча бор айтилган бўлса-да, бу гапларда "жон" йўқлигини республикада тажриба сифатида биринчилардан бўлиб АСКУЭ ҳисоблагичлари ўрнатилган Қўқон шаҳри мисолида кўришимиз мумкин. Шу ўринда ҳақли саволлар туғилиши табиий. Нега айнан электр корхонасида бундай ҳолатлар ортмоқда? Қўқон шаҳри миқёсида қарзлар миқдори нега кўп? Маълумотларга қараганда, шаҳарда электр энергиясидан

қарздорликларнинг бу қадар “бўй” чўзиб кетишига сабаб – истеъмолчилар карантин даврида қарздор бўлса-да, электр энергиясидан узилмаган. Натижада фойдаланилган электр энергиядан вужудга келган қарздорлик ортган. Гарчи электр таъминоти корхонаси ходимлари яна бир сабаб сифатида компьютерни айблашса ҳам, бундай хатоликлар ҳануз бартараф этилмаган. Бу борада хато ҳисобланган қарздорликлар миқдори ҳам оз эмас. Айрим хонадонларнинг электрдан қарздорлик миқдори ажабланарли даражада кўп. Бу каби қарздорликлар техник хатолар туфайли юзага келган дейиш ҳам қийин. Таъкидланишича, ўрнатилган ҳисоблагичларнинг деярли барчаси биллинг тизимига уланган бўлиб, ҳисоб-китоблар автоматик равишда амалга оширилади. Бу электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марка-

• Шахсни ушланганда унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушланганини содда тилда тушунтириш, яъни “Миранда қоидаси”ни қўллаш; • “Снос” тушунчаси асосида уйжой бўйича конституциявий кафолатни белгилаш, суднинг қарорисиз ҳеч кимни уй-жойидан маҳрум қилмаслик; • Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида маънавий ва ахлоқий етук инсон этиб тарбиялаш учун зарур шароитларни яратиши; • Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунга қадар уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлиғи, ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳуқуқига эга ва бунга мажбурлиги; • Устозга бўлган юксак эҳтиром. Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашиш, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўймаслик. Ушбу таклифлар моҳияти бизнинг конституциявий ислоҳотлар жараёнида фаоллигимиз қай даражада муҳимлигини ифодаласа, иккинчи томондан фуқароларга қаратилган ижтимоий адолат принциплари олий эканлигини билдиради. Мамлакатимиз фуқароларининг дунёқараши, мақсади, фикрлари муштарак бўлган, ўзгартишлар билан тўлдирилаётган Конституциямиз “Инсон – жамият – давлат” тамойилларига тўла жавоб бера олади ва албатта халқ учун хизмат қилади.

зида (Data center) марказлашган ҳолатда бошқарилади. Бунда инсон омили қатнашмайди. Мажбурий ижро бюроси вакилидан олинган маълумотга кўра, ҳозирда электр энергиясидан қарздорликни ундириш бўйича истеъмолчиларнинг 161 нафари фуқаролик судига берилган. Шунингдек, 300 нафардан зиёд қарздорлиги 5 миллион сўмдан зиёд истеъмолчига талабнома юборилган. Аммо аҳоли айрим қарздорликлар “осмондан олинган”ини таъкидлашмоқда. — Ҳисоблагич ва шахсий кабинетдаги кўрсаткичларнинг ҳар хиллиги, ўз-ўзидан қарздорликлар ҳосил бўлаётгани, тўлов қилингандан кейин ҳам электр энергияси ёнмаётгани каби эътирозлар билдирилиб келинмоқда. Кўрсаткич икки хиллиги шундан келиб чиқади. Айтайлик, ҳисоблагич кўрсаткичи 3−4 ой олдин берилган. Ундан кейин ўрта ҳисобда, яъни иккита кўрсаткич ораси олиниб, ҳисоб-китоб қилиняпти. Мисол учун, бир кунда ўртача 1 кВт сарфласангиз, дастур шу тартибда ҳисоблаб кетаверади. Бу кўрсаткич ёзда олинган, лекин сиз қишда кўпроқ ёқдингиз. Ҳисоблагичингизда бошқа кўрсаткич, шахсий кабинетдан қарасангиз — тизимга ҳали уланмагани учун тафовут келиб чиқиши мумкин. Битта ТПга концентраторни ўрнатиб, ундаги истеъмолчиларни биллингга улаган вақтимизда 80−90 фоиз истеъмолчи қарздор бўлиб чиқди. Асосан, 200 нафар истеъмолчидан 100−150 таси қарздор эканлиги аниқланаяпти. Биллинг тизимга уланган кредиторларнинг 90 фоизининг ҳисобида пул мавжуд бўлса, уланмаганларда жуда кўп қарздорлик мавжуд. Бу нореал қарздорлик дегани эмас,

— дейди Қўқон шаҳар электр таъминоти корхонаси раҳбари Азизбек Сулаймонов. – Автоматлаштирилган тизим жорий этилиши бизда назоратчиларга эҳтиёж қолдирмади, лекин мавжуд қарздорликларни бартараф этиш, уйма-уй юриб 60 минг истеъмолчининг тўлов интизомини ривожлантиришда қўшимча ишчи кучига муҳтожлигимиз бор. Яна бир жиҳат. Аҳоли қарздор бўлганидан сўнг, автоматик равишда ўчган чироқни хусусий электромонтёрларга “уч-тўрт сўм” бериб қайта ёқтириб олиш ҳолатлари учрамоқда. Бу эса, асосий тармоқ ҳисоблагичида яна қарздорликларнинг ортишига олиб келмоқда. Натижада муаммо кетидан муаммо келиб чиқмоқда. Қўқон шаҳрида электр энергияси истеъмолидан юзага келган қарздорликни тўлай олмасдан қийналаётган истеъмолчилар кўп. Вақтида тўламай, 6 ой, 1 йиллик қарз йиғилиб қолгач, янги тизим ўчириб қўйяпти. Ечим эса битта: фойдаланилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида амалга ошириб бориш керак. Натижа эса, энерготизимнинг барқарор ва самарали ишлаши, тизимда олиб борилаётган модернизация ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини ўз вақтида бажарилишига катта кўмак бўлиб хизмат қилади. Бу борада энергия тежамкорлиги ҳам муҳим масала. Маълумки, биз электр энергиясини 90 фоизгача табиий бойлик – бир турдаги қувватни бошқасига айлантириш орқали оламиз. Агар тежамкорликни йўлга қўймасак ва табиий бойликларимизни сарфлаб юборсак, келгуси авлодга ҳеч нарса қолдирмаган бўламиз. Муаттар МАҲМУДОВА.

2022-yil 24-IYUN

Farg'ona aqiqati

3

27 ИЮНЬ – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

ТАСМАЛАРГА МУҲРЛАНГАН ҲАЁТ “Фарғона вилояти телевидениеси намойиш этади...”

Бу оҳанрабо жумла эфир орқали жаранглаганига ўттиз йилдан ошди. Вилоят телевидениеси ҳаёт йўлига назар ташлаган киши йиллар силсиласида тобланган забардаст ижодий жамоанинг меҳнат ва машаққатларини тез илғайди.

елевидение кўрсатувлари дастлаб бор-йўғи бир соат водий бўйлаб тарқатилган. Етарли моддий-техника базасига эга бўлмаган ижодий жамоа кун давомида тайёрланган кўрсатувни эфирга узатиш учун "Андижон" РТС (радиотелевизион сигналларини узатиш маркази)га боришга тўғри келарди. Бу машаққатли вазифаларни адо этишда Ҳамиджон Абдураҳимов, Зуфаржон Султонов, Шаҳзода

Т

Содиқова, Қодиржон Содиқов сингари заҳматкаш муҳаррирлар, Ғуломжон Пўлатов, Тожимуҳаммад Мадраҳимов сингари ижодкор операторларнинг хизматлари катта бўлган. Мамлакатимизда ахборот олиш, сўз эркинлиги йўлида яратиб берилган шароит ва имкониятлар вилоят телевидениеси ҳаёт тарзида янги саҳифалар очди. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, вилоят ҳокимлигининг қўллаб-қувватлаши билан моддий-техника базаси йилдан-йилга

мустаҳкамланиб бормоқда. Яратилган имкониятлар туфайли телекўрсатувлар тезкорлиги ошди, сифати яхшиланди. Эндиликда ҳар куни 18 соат давомида телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар эфирга узатилмоқда. Кўчма телевизион станция, “Авивес” қурилмаси харид қилингани муҳим тадбирлар, энг чекка ҳудудларда рўй бераётган воқеа ва ҳодисалар ҳақидаги кўрсатувларни нафақат вилоят, балки “Ўзбекистон 24” ва бошқа марказий телеканалларга тўғридан-тўғри узатиш

имкониятини яратди. – Тасмаларга муҳрланган ҳар бир кўрсатув ортида инсон тақдири, ижодкор меҳнати мужассам, – дейди Фарғона вилояти телерадиокомпанияси директори ўринбосари Зуфаржон Султонов. – Эфир мундарижамиз тезкор, қизиқарли воқеа ва ҳодисаларга бойлиги билан ажралиб туради. Вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги муҳим воқеа ва ҳодисалардан ташқари, оддий кишилар турмуш тарзи, орзу-мақсад, ташаббуслари акс этган кўрсатувлар

ҳрор Зиёдов ижодкор журналист. Унинг тайёрлаган кўрсатувларидан ўткир нигоҳини, ҳаётдан илғаганларини дарров фаҳмлаш мумкин. Микрофон тутиб, аввало, далилларга сўз беради у. Лавҳалардаги “6 йилдан буён қамоқхонада “яшаган” отасига хат ёзиб чарчамаган боланинг беғубор ўйлари, “Менга ҳеч қандай совға керакмас, фақат дадам қайтиб келса бўлди” деб битилган ҳаяжонга тўла мактублар, шамол-у ёмғир исини бирдек туйган чўпонларнинг бепоён яйловда тузиладиган режалари, гарчи ёлғиз фарзанди саховат уйига ташлаб кетган бўлса-да, нобакор ўғлини “Майли, ўлмасин, униб-ўссин” деб дуо қилган отанинг ўзбек миллатигаЮз саҳифалик гина хос бўлган адолати, кўзлари йўлга яхши китоб ўқиб, термулган онанинг айтишича, афв этилбир дунё таассурот ган фарзанди келгач, 3 йилдан буён гуллаолиш мумкинлиги маётган анорларнинг “қуйиб-қуйиб” мева рост. Газетанинг солгани, ҳатто ҳибсхона деразасида очи“чеккаси”да болиб ётган гўзаллик – қип-қизил гуллар”... силган биргина каби ҳайратлар тасвири ўйлатади, ҳаёт мақола ўқирман моҳиятини англашга, мушоҳада қилишга қарашларини ундайди одамни... ўзгартириб юбориАҳрор болалик чоғлариданоқ ҳаммадек ши табиий. Лекин эмас, бошқача кўришга интилган ҳаётни. оғриғи бир умр “Нега футбол қўл билан эмас, оёқ билан қалбда қоладиган ўйналади? Волейбол тўпини қўл билан аччиқ тақдирлар, уриш шартми, бош билан ҳам яхши натиҳаёт ҳақиқатлари жага эришса бўлади-ку”, деган саволлар сиғган 3-3,5 қийнарди уни. Кимдир қилган ишни такрордақиқали лавҳалар лашни истамаслиги, ўз қарори, шахсий фикртаъсири бошқача ларига содиқлиги шундан. Кези келса, онажараён... си билан ҳам баҳсга киришадиган қайсар,

А

ЭФИРДА

АҲРОР ЗИЁДОВ инжиқ, ўзидан ҳеч қачон қониқмайдиган инсон у. Мактабдаги устози Малоҳат Абдуллаеванинг “Сендан журналист чиқади. Шу мақсад билан яша” деган сўзлари куч бериб, соҳани ўрганишга киришган ўқувчи у. Соҳиба Абдураҳмонова, Дилором Раҳимова, Бахтиёржон Тошпўлатов, Ҳабибахон Юнусова каби устозларини алоҳида таъкидлашимни тайинлаганининг боиси, журналистиканинг қаттиқ нонини ҳузур қилиб “ейишни” улардан ўрганган. Бахтиёр Тошпўлатов “Бешинчи фасл” номли кўрсатув учун ёзган лавҳа матнини 7 марта қайтариб берганини эсдан чиқармаган ёш журналист бугунги муваффақиятларида ўша “имтиҳонлар”нинг ҳиссасини яхши билади. Ҳозирда “Sevimli TV” телеканали журналисти, “Ruxsor TV” ва “Gold.uz” телеканали мухбири, BBC UZBEK хизмати жамоатчи мухбири соҳадаги халқаро тажрибалардан ҳам яхшигина хабардор. Масалан BBC телеканали продюссери Жон Беллдан олган сабоқлари давомида унинг камера билан яхши ишлай олиши, суҳбатдошининг тилини топишдаги маҳорати, ҳатто монтаж ишларини ҳам қойиллатишига ҳаваси ортган. Бугунги замонавий журналист сифатларини кўрган унда. Германиянинг 13 та телерадиоканалларида малака оширган Аҳрор Зиёдов АрДи телеканалида бир муддат “Пулс” кўрсатуви учун лавҳалар тайёрлади. Германияликларни қийнаётган муаммо ва ечимлар ёритилган ДиДи шоу дастурида қатнашиб, ҳозирда хорижда ўрганганларини ўзимизда тарғиб қилаётир. “Ruxsor TV” телеканалида эфирга узатилаётган

тўғридан–тўғри, жонли эфир орқали юртдошларимизга етказилмоқда. Бундан ташқари, “Мобиль ракурс” ахборот тизими ишга туширилди. Бу ҳар бир воқеа, ҳодисани жойида туриб мобиль тармоғи орқали эфирга узатиш, ахборот тезлигини таъминлаш имкониятини бермоқда. “Фарғона 24” информацион дастури, ”Очиқ мулоқот”, ”Фарғоналиклар”, ”Жондан азиз” сингари муаллифлик кўрсатувлари мухлислар қалбидан жой олди. “Ўзбекистон — умумий уйимиз”

лойиҳаси доирасида ўзбек, рус ва тожик тилларида тайёрланаётган дастурлар кундан-кунга кўпаймоқда. Нафақат вилоятимиз, балки республикамиз ва хорижда рўй бераётган қайноқ ва долзарб воқеа ва ҳодисалар, янгиликлар ҳақида журналистик таҳлил асосида тайёрланган туркум хабарлар ҳамиша томошабинлар эътиборида. Расулжон КАМОЛОВ.

“Очиқ-ойдин” ток-шоусининг жонли минбарга айланиши халқаро тажрибанинг муваффақиятли маҳсули. Журналистнинг Сўх ва Шоҳимардон ҳақида тайёрлаган “Ўзбекистон ташқарисидаги Ўзбекистонга саёҳат” фильми BBC телеканалида намойиш этилгани эса ўзбек халқининг маданияти, ҳаёти, хушманзара табиатига дунё одамларининг қизиқишини орттиргани ҳам бор гап. — Фарғонада Аҳрор Зиёдек талабамиз борлигидан фахрланаман, — дейди ЎзЖОКУ халқаро ва телерадиожурналистика кафедраси мудири Илмира Раҳматуллаева. – Унинг тасвирларидаги тиниқлик, ракурснинг ёрқинлиги ва оригиналлиги, сўзларнинг ифодаси ҳайратлантиради томошабинни. У Фарғона вилояти ҳаётини ниҳоятда гўзал ифодалайди. Мен бу сюжетларнинг баъзиларини ёдлаб ҳам олганман. Бу ерда тоғлар сукунати, шаршаралар қўшиғи, оддий одамларнинг орзу-армонлари, қувонч-у ташвишлари, бугунги ҳаёт бутун юрак импульслари зарби билан акс этган. Устоз ижодкорлардан бири “Журналистни ҳамма ҳам яхши кўравермайди, агар уни яхши кўришса, демак у ҳақиқий журналист эмас” деган эди. Аҳрорни ҳам суймайдиганлар бор. Чунки унинг диққат марказида мутасаддиларнинг ваколати доирасида бажармаган ишлари туфайли қийналиб қолган аҳоли мурожаатлари туради. — Журналистнинг иродаси бақувват бўлиши керак, — дейди Аҳрор Зиёдов. — Танқидий лавҳалар тайёрлаётган вақтим “тўғон тепасида турганларнинг” тазйиқларига дуч келишим “анъана”га айланган. Кўрсатувларнинг бирида 8 йилдан буён фермернинг молхонасида яшаётган оила ҳақида лавҳа тайёрладик. Амалдорлардан бири телефон қилиб, истаган мавзуимга қўл урмаслигим, овозимни пасайтиришим, йўқса, уни ўчириб қўйишлари ҳақида ошкора таҳдид қилди. Мен билганимни қилдим, лавҳани эфирга узатдим. Эртаси куни вилоят ҳокими ўша оилага 2 хоналик уй топширди. Таҳдид қилганлар эса аламзадалик билан қабул қилдилар бу хабарни. Лекин бу жараёнлар ҳамон давом этмоқда. Кўникканман ҳам. Аҳрор ҳамиша янги кўрсатувлар, лойиҳалар тайёрлаш билан банд. Унинг яшовчан туйғулар, кескир фикрлар акс этган таъсирчан лавҳалари ойинаи жаҳон орқали миллионлар қалбига кириб бормоқда. Гўзал ОХУНОВА.

4

2022-yil 24-IYUN

Farg'ona aqiqati

“Бешариқ тонги” газетаси — 90 ёшда

ҲАМИША ХАЛҚ БИЛАН БИРГА

Бешариқ тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Бешариқ тонги” газетаси нашр этила бошлаганига 90 йил тўлди. 1932 йил 15 майда унинг илк нишона сони босилган эди. Мана, қарийб бир асрки, туманнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётини ҳозиржавоблик билан ёритиб келмоқда. Ҳатто, иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳам устоз журналистлар бешариқликларнинг жанггоҳларда кўрсатаётган жасоратини, фронт ортидаги матонатли меҳнатларини олқишлаб қаламга олдилар. азета тарихи, бу – Бешариқ туманининг солномасидир. Таҳририятда 90 йиллик газета тахламлари авайлаб сақланади. Йиллар ўз таъсирини кўрсатган, турли йилларда оддий тошбосмадан офсет усулигача чоп этилган, сарғайиб кетган бўлса-да, асл ҳолича сақланган газеталар туман тарихидан сўзлайди. Шу йиллар мобайнида газета ўзининг фаолияти ва чиқиш даврийлигини сақлаб қолди. Ўтган даврда таҳририятда Маназар Султонов, Йўлдош

Г

Исроилов, Ўлмас Алиев, Умарали Раҳимов, Ашурбой Ражабов, Ғаффор Тўйчиев, Солижон Турдиев, Нормат Жўрабоев, Набижон Махсумов, Охунжон Исоқов, Собиржон Асқаров, Эшқўзи Муллаев каби моҳир, қалами ўткир журналистлар меҳнат қилишди. Улар турли жанр ва мавзудаги мақолалари орқали соҳалардаги ютуқларни чуқур таҳлил қилдилар, йўл қўйилаётган камчиликларни танқид остига олиб, уларнинг ўз вақтида бар-

тараф этилишида журналистик позициясида турдилар. Ўз навбатида, таҳририят таниқли журналист, ёзувчи ва шоирларга, умуман, ижодкорлар учун ҳаёт мактаби бўлиб хизмат қилди. Бешариқликлар Олтмиш Ўсаров, Тўхтасин Жалолов, Қурбон Узоқов, Умарали ва Абдуали Узоқовлар, Қодиржон Маматов, Адҳамжон Бобоев, Озодахон Омонова, Абдужалил Бобожонов, Анваржон Сайидаҳмедов ва

бошқа ўнлаб ёзувчи, журналистлар номини фахр билан ёдга олишади. Газета қайси номда, қанча тиражда чоп этилмасин, ҳар доим халқ билан бирга бўлди, халқ манфаати учун хизмат қилди. Туманнинг ободонлашуви, соҳаларнинг тараққий этиши, аҳоли турмуш фаровонлигининг юксалишида газетанинг ўз ўрни бор. Шуни эътироф этиш жоизки, истиқлол йилларида таҳририят ижодий ходимлари мустақиллик ғояларини ва миллий қадриятларни тарғиб этишга катта ҳисса қўшдилар, кенг миқёсдаги бунёдкорлик, ободончилик ишларини, ислоҳотлар самарасини изчил ёритиб борди-

шувнинг замирида чинакам матбуотнинг тарозиси, моҳияти ётганини англаш унчалик қийин эмас, албатта. Устознинг ўзбек журналистикаси ривожига қўшиб келаётган ҳиссаси, соҳага бўлган садоқати муносиб баҳоланди, меҳнатлари юксак мукофотланди. Хусусан, “Шуҳрат” медали, “Мўътабар аёл”, мустақиллигимизнинг қутлуғ саналарига бағишланган кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

А

йтмоққа, қойил демоққа осон, аслида. Аммо журналистиканинг “қаттиқ нони”ни ейиш, таъбир жоиз бўлса, бу майдон ичра яшаб қолишнинг ўзи ҳар қандай ижодкордан кучли матонат, соҳага улкан муҳаббат талаб этади. Хадича опа буни ирода ва сабот билан удда қилиб келаётган, бугунги Фарғона матбуотини яшатиб, умрзоқ этиб келаётган аёл журналистларидан бири, шубҳасиз. Хадичахон

КАРИМОВА. Бу ном матбуот саҳифаларида қайд этила бошланганига эллик йилдан ошди. Ярим асрки, ёниқ юракли журналист, сўз ва қалам маҳбубасининг умри газета тақдири билан туташ ўтаётир.

“ЖУРНАЛИСТЛИК — Бугун у етмиш ёш ҳикмати билан ортга боқмоқда. Минг шукурки, у ерда, “Тирик, мағрур ва ҳақ сўз қуролимиз бўлсин!” дегувчи юрагининг минглаб газета қатларига жо бўлган парчаларини, ёзганлари билан ёруғ бўлган юзини кўради, юртнинг, одамларнинг меҳр ва ихлосига топинади... ўтган ва ўтаётган умрига рози бўлади! ...Ҳали журналистлик нима эканлигини яхши англамай туриб, у билан боғлиқ орзулар қила олган ўн саккиз ёшли қиз Қирғизистоннинг Ўш вилоятида чоп этиладиган “Ўш садоси” газетасида ишлаб юрди. Унинг қалбидаги ёзишга бўлган муҳаббат чўғини алангалатган устози Мирзоҳид Мирзараҳимовнинг “оқ йўли” билан Тошкент давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга кирди. Дорилфунундаги мағзи тўқ сабоқларнинг ўзигина уни журналист қилиб тарбиялаб қўймаслигини яхши биларди, ўзига ҳаммадан кўп талабни унинг ўзи қўйди. Кўп қатори эмас, ўзига хос бўлиш, ўз қалами, ўз сўзини топиш учун интилди. Хоҳ Ўш, хоҳ Тошкон, хоҳ Марғилон бўлсин, матбуот билан яшади, унинг баъзан шитоб, баъзан оғир қадамларига шерик бўлди. Не бахтки, ўзи каби “журналистика учун туғилган” инсон билан тақдирдош бўлди. Ўшнинг дилбар қизи Марғилонга келин бўлиб тушишида ҳам гўзал ҳикмат бор эканки, Хадича опа йиллар ўтиб Фарғона матбуотига жон томири билан боғланди. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Қўштепа тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Истиқбол йўли” газетасида муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир сифатида меҳнат қила бошлади. Аввалига пойтахт ҳавосини олиб, республика матбуотини “гуллатиб” ўрганган тажрибали журналистнинг туғёнлари бир вилоят ёки туман миқёсида чоп этиладиган нашрга сиғмаётган туюлди. Бироқ иқрор бўлдики, газета қайси вилоятнинг нашри, обуначиларининг кўп ёки камлиги, керак бўлса,

КАСБ ЭМАС, РУҲИЙ ЭҲТИЁЖ”

журналистнинг қаерда туриб ёзишининг аҳамияти йўқ, муҳими, айтадиган арзирли сўзи бўлсин экан. Хадича Каримова жамиятдаги иллатлар ҳақида очиқ, дадил ёза олишини кўпчилик яхши билади. Пахта кампаниясининг оғриқлари одамлар жонидан ўтган йиллардан бирида матбуотда унинг имзоси билан “Яшашга шошилинг, одамлар!” сарлавҳали танқидий мақола чоп этилди. Мақола ортидан муаллифни анча “нари-бери” қилганлари, қаламини синдиришга уринганларини Хадича опа яхши эслайди. Матбуот иши масаласида ўзининг қатъий мезонларини ярата олган Хадича Каримова соҳага кириб келаётган ёшларга журналистика сир-асрорларини талабчанлик билан ўргатади. Унинг журналистика мактабини озмикўпми ўтаган ёш қаламкаш сифатида уққан биринчи ҳақиқатим шуки, ижодкор газетани шунчаки тўлдириш учун ёзмайди, ундаги ҳар бир жумла, ҳар бир сўзнинг ўз “юк”и бўлиши шарт. Иккинчиси, газетхонни бездирадиган сийқа сўзлар мақолани ҳам, муаллифни ҳам обрўсизлантиради. Учинчиси, ўз имзосига масъулият журналистни кучли бўлишга мажбур қилади. Устоз бу талабларнинг барига амал қилиб яшади. Шу боис ҳам бугун Хадича Каримова имзоси билан берилган мақолаларни газетхонлар кутиб, топиб ўқийди ва уларнинг ўқимишли эканлигига олдиндан ишониши, бежиз эмас. Хадича Каримова “Истиқбол йўли” газетаси чоп этилишига қарийб ўттиз йил бош-қош бўлди. Газетанинг нафақат вилоятда, балки республика миқёсида ҳам ҳар томонлама мазмундор нашр сифатида танилишига эришди.

Шу билан бирга, вилоят хотинқизларининг маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий нашри – “Ойдин” газетаси бош муҳаррири сифатида меҳнат қилишга-да куч топди. Тажрибали журналист бир умр тирикчиликнинг ялтироқ товланишларига алданмай яшади. Аксинча, хокисорлик, тўғрилик ва ҳақиқатгўйлик билан маънавий баланд яшади. Унинг бу сифатлари ёзганларида манамен деб, бўй кўрсатди. Энг тирик ва уйғоқ сўзлари оила ва жамият ўртасидаги муносабатлар, йигитлар ори, қизлар тарбияси, оилавий қадриятларнинг бугунги аҳволотидан сўзлаш, муаммоларнинг ечимини кўрсатиш учун битилди. Хусусан, унинг қаламига мансуб “Ватанни танламайдилар”, “Устунларни қурт емасин!”, “Йигит элнинг оридир”, “Иймон дарахти”, “Аёлнинг жони қирқта...ми?!”, “Қулчиликка келган “қиролича”, “Умр машъали”, “Боғ”и бор, “боғбон”и йўқлар”, “Хуфя ўтказилган аукцион”, шунингдек, “Офтобга хиёнат”, “Тонгда мудраш”, “Хўроз қичқирмаса, тонг отмайдими?” сингари таҳлилий-танқидий, ўқувчини мулоҳазага ундовчи мақолалар республика нашрларида чоп этилиб, фарғоналик журналист аёлнинг катта юраги, ўткир қалами ва ёниқ тафаккурининг қийматини кўрсатиб бера олди. “Мен оддий ахборотни ҳам қийналиб ёзаман”, деган эди Хадича опа таниқли ижодкорлар жам бўлган давралардан бирида. Бунга жавобан устоз журналист Хуршид Дўстмуҳаммад “Қийналиб ёзганингиз учун ҳам сизни таниймиз-да, Хадичахон!” дедилар. Шу икки оғиз сўзла-

Хадича Каримова номи “Энг улуғ, энг азиз”, “Йилнинг энг фаол журналисти” республика кўрик-танловлари ғолиби сифатида эътироф этилди. Ўз касбининг моҳираси, фидойиси бўлгани учун ҳам аслан мақтов ва олқишлардан қочгувчи бу дилбар аёлнинг ўрни ҳамиша тўрида бўлаверади. Буни меҳнат билан, ижод билан улуғланиш деб, атайдилар. “Журналистлик – мен учун касб эмас, руҳий эҳтиёждир”, — дейди қаҳрамонимиз стол устидаги газета тахламларига қўл узатар экан. – Шу туганмас эҳтиёжим сабаб эллик икки йилки, мен ёзишдан тўхтамадим, ўз навбатида, у ҳам мени бағрида олиб қолди, сўзимни бошига кўтарди, азиз қилди, мени том маънода яшатди!” ... Бу гал ҳам одатдагидек ҳол. Тун ярмига шошилган, осмонда ой ва юлдузлар заминга кўз қадаб турибди. Таҳририят биноси ва яшаш уйининг ораси “икки қадам”. Журналист энг яқин ёрдамчиси – ноутбуги, юргантурганда бир нималарга қоралаб юришга ўрганган ён дафтари ва албатта, содиқ кўзойнагини маҳкам тутганча уйи томон юриб боради. Унинг ярим кўнгли газетанинг бу галги сони ҳам ёруғ юз билан чоп этилиши умиди билан, ярим кўнгли эса келгуси сон учун бошлаб қўйилган янги мақоланинг ўйлари билан банд. Хадича опа дарвоза очиб, ҳовлига кирди-ю, ичкарида бирикки ой деганда уни йўқлашга келган кенжа қизига кўзи тушди. У онасини бетоқатларча кутиб турар, набиралари эса аллақачон ухлаб бўлган эди. “Газетангизни биздан ҳам кўп яхши кўрасиз-а, аяжон!?” дейди Ҳуснидаси ҳам рашк, ҳам раҳм тўла кўзларини қадаб. Дилбандини бағрига босаркан, журналист она секин шивирлайди: “Газета ҳам боламда, қизим!” Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА.

лар. Журналистларнинг эл-юрт равнақи йўлидаги хизматлари муассис ва юқори ташкилотлар томонидан кўп бор эътироф этилди. “Бешариқ тонги” газетаси бир неча марта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди гранти ғолиби бўлди. Истеъдодли ходимлар “Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловларида фахрли ўринларни эгаллашди. Бугунги кунда газета 6500 нусхада, 4 хил рангда чоп этилмоқда. Таҳририят ходимлари анъана ва касбларига содиқ бўлиб, туман аҳлини улуғ мақсад ва вазифаларни бажаришга даъват этмоқда, янгиланишлар,

эришилаётган ютуқ-юксалишлар газета саҳифаларидан ўрин оляпти. Бу борада кўп сонли жамоатчи мухбирларга ҳам таянмоқдамиз. Бугун авлодлар, анъаналар, тасаввур ва тушунчалар янгиланмоқда. Замонавий техника ва технологиялар ўзининг

талаб ва қоидаларини илгари сурмоқда. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларига бўлган талаб ва қоидалар ҳам ўзгармоқда. Ижтимоий тармоқлар ривожланган шундай бир даврда босма нашрлар олдида турли синов ва қийинчиликлар юзага келаётгани ҳам сир эмас. Шундай бўлсада, “Бешариқ тонги” газетаси туман аҳлининг севимли минбари бўлиб қолишига ишонамиз. Собиржон ТЕМИРОВ, “Бешариқ тонги” газетаси бош муҳаррири.

“Мен журналист бўлмоқчиман!” — бу орзуим мақсадга айланганида эсини таниган, оқу қорани фарқлай оладиган, қизиқувчан ва мактабдошларим орасида бирмунча фаоллигим билан устозларим меҳрини қозонган қизалоқ эдим. Қалбимда нимадир ёзишга ҳавас уйғондими, уни қоғоз ва қалам билан баҳам кўриб, онажонимга, энг яқин дугоналаримга ўқиб бериб, фикрларини билмагунимча, тинчимас эдим.

ФАРҒОНАНИНГ БАХТЛИ ҚИЗИМАН! О та-онам ижодкор бўлмасалар-да, ҳар бир ёзганимга танқидий ёндашар, қизиқишларимни қўллаб-қувватлаб, мурғак бола қалбимда адабиётга меҳр уйғота олганлар. Бирин-кетин кичик хабарларим билан газеталарда кўриниш бера бошладим-у, иштиёқим янада ортди. Бу касб бизнинг “қонимиз”да бор. Аниқроқ айтадиган бўлсам, яқин қариндошларим орасида ўнлаб фидойи, ўз сўзи, ўз овозига эга журналистлар бор. Улар сафига қўшилиш арафасида турганимдан беҳад шодман. Журналистлик касби бир қарашда осондек туюлса-да, аслида, машаққатли, масъулиятли ва ўзига яраша сир-синоатларга жуда бой. Ҳатто, дунёдаги энг хатарли касблар рўйхатида туради. Аскар жангга қуроли билан кирса, журналистнинг қуроли – қоғоз, қалам. Унинг иш вақти чегараланмаган, макон ва замон танламайди. Дам олиш куни, яқинларининг тўйтантаналарида ҳам имкони бўлса қатнашади. Иш юзасидан зарур топшириқ, кутилмаган йиғин ташкил этилса, ўша ерда ҳозиру нозир турмоғи даркор. Давлат ва жамият ҳаётидаги “энг қайноқ” янгиликларни халққа етказувчи ҳам, халқаро анжуманлар, катта-кичик тадбирлар ва форумларда қатнашувчи ҳам, маълум бир воқеа-ҳодисани тезкор, холис, ҳаққоний ва қизиқарли тарзда етказиб берувчи ҳам журналистдир. У фаолияти давомида ҳар хил касб эгалари билан суҳбатлашади, ўрни келганида турли соҳага оид саволлар билан мурожаат этишига тўғри келади. Бу каби вазиятларда журналистдан юксак билим ва дунёқараш талаб этилади. Шу сабабдан журналист бир вақтнинг ўзида психолог, ўқитувчи, сиёсатшунос, шифокор, спортчи, деҳқон каби қиёфаларда намоён бўлиш маҳоратини ҳам эгаллаши лозим. Журналист томонидан тўғри ва ўринли берилган савол мақоланинг савияли бўлишини таъминлайди ҳамда суҳбатдошининг ҳам меҳрини қозонишга замин яратади. Устозлар томонидан ўргатиладиган бу каби касб сабоқлари қаламимни чархлаб, ижодий тушкунлик ва қўрқувни енгишимда куч-қувват берар эди. Устоз журналист Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Журналист бўлмоқчимисиз?” қўлланмасидаги: “Журналистика – ижод, ижод маҳсули эса ҳаммага бирдек ёқавермаслиги жуда-жуда оддий ҳол. Чунки ижоднинг ўзи бир текисда, силлиққина давом этадиган жараён эмас. Битта мақолангизни ўқиганлар сизни олқишласа, кейингиси назарга тушмаслиги мумкин, учинчиси эса, ҳатто эътирозлар туғдириши ҳам ҳеч гап эмас… Ёза бошладингизми, ижоднинг мана шу уч хил ҳолатига руҳан шай туринг: олқишласалар – ютуқлардан эсанкираб, мағрурликка берилманг, назарга тушмасангиз – ўкинманг, танқидга учрасангиз – гангиб қолманг, балки мардонавор дош беринг, ўзингиз учун зарур хулосалар чиқариб олинг”, деган фикрларини ўзим учун дастуриламал, бебаҳо маслаҳат, шиордек қабул қилдим. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан ўтказилган “Менинг Фарғонам” публицистик-таҳлилий мақолалар танловида ғолиб бўлганимдан сўнг, Олтиариқ туман ҳокимлиги нашри – “Давр овози” газетасига мухбир сифатида ишга қабул қилиндим. Юрагимда жўш урган бадиий ижодга муҳаббат

ҳиссини тарбиялашда бу нашрнинг ҳиссаси беқиёс. Бу газета қанчадан-қанча журналистларни тетапоя қилиб, учирма қилган. Бугунги кунда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш борасида самарали ишлар амалга оширилаётгани мен каби соҳага эндигина қадам қўяётган авлодларни ҳамиша олға интилишга ундайди, бизга илҳом бағишлайди. Буни биргина шахсий хулосаларим тариқасида айтсам. Мен мана шу имкониятлардан фойдаланиб, “Истеъдод мактаби” кўрик-танловининг минтақавий босқичида ғолиб бўлиб, бадиий публицистика йўналиши бўйича барча ижодкорнинг орзуси бўлган Зомин семинарида забардаст устозларнинг маҳорат дарсларида қатнашиш бахтига муяссар бўлдим. Шунингдек, “Юксак маънавиятли авлод” танловининг республика босқичида наср йўналишида иштирок этдим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, энг ёш ижодкорлардан бири сифатида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлимининг аъзолик гувоҳномаси ва нишони тақдим этилди. Буларнинг барчаси адабиёт оламига тетапоя қилиб кириб келаётган оддийгина қишлоқ қизи учун улкан бахт, масъулиятдир. Бу юртда чўп қадалса, боғ бўлади. Орзу қилган инсон бир кун муродига етишига ҳеч шак-шубҳам йўқ. “Касбим ортидан бахт топдим”, деган кишиларнинг кўпини кўрганмиз. Мен ҳам мана шу касб ортидан чинакам бахт қасрининг маликасига айландим. Ҳатто ёнларида сўз айтишга ийманадиган, аллақачон меҳрим ва ҳурматимни қозонган, Фарғонанинг таниқли журналистларидан бирига келин бўлишдек шарафли мақом насиб этди. Энди менинг ижодимни тушунадиган, ёзганларимни муҳокама қиладиган, ҳатто олий маълумотли журналист бўлишимни мендан-да кўпроқ истайдиган суянчим бор эди. Уларнинг ишончларини оқлаш учун ҳам сидқидилдан ўқидим, изландим ва тўрт йил деганда энг олий мақсадим – Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабасига айландим. “Ҳар нарсада ҳикмат бор”, деганларидек, бироз вақт ютқазиб бўлса-да, талабалик бахти насиб этганидан бениҳоя мамнунман. Бу кечикиш ўз устимда ишлашимга имкон берди, энди бу неъматнинг қадрига бошқалардан кўра кўпроқ етаман, тилларимдан шукронам аримайди. Балки танқидий мақолаларим билан кимларнингдир кўзига хунук кўринарман, ёзганларим эътироз ўқларига нишон бўлар, бироқ мен изланишдан асло чекинмайман. Касбим йўлидаги ҳар бир қийинчиликларга мардонавор дош бериб, ўзим учун зарур хулосалар чиқариб оламан. Ижодни давом эттиришнинг бирдан-бир синалган йўли, оқилона чораси ҳам мана шу. Одамлар ўз муаммолари, ташвишларини ўртоқлашадиган касбни танлаган эканман, бу йўлда устозларим, ҳамкасбларим ва яқинларим ишончини оқлашга сидқидилдан ҳаракат қиламан. Озодабону РУСТАМОВА, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси.

2022-yil 24-IYUN

Farg'ona aqiqati

Жараён

ЗАВОД ҚУВВАТИ ИККИ БАРАВАРГА ОШИРИЛАДИ "Sanоat Energetika Guruhi" Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини ўзининг ишлаб чиқариш занжирига бирлаштиради

К

елгуси икки йилда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи қувватларидан фойдаланиш деярли икки бараварга ошиши кутилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик нефть ва газ компанияларидан бири бўлган –"Sanоat Energetika Guruhi" МЧЖ (SEG) нинг истиқболли режаларидан бири ҳисобланади. Маълумки, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 2020 йил 7 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг йирик нефть ва газ компанияларидан бири –"Sanоat Energetika Guruhi" МЧЖнинг ишончли бошқарувида бўлиб келди. Эндиликда мазкур компания корхонанинг 100 фоиз давлат активларини сотиб олди. Тегишли қарор "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ давлат мулкини сотиш бўйича тендерлар ўтказиш бўйича Давлат тендер комиссияси томонидан қабул қилинди. Компания учта иштирокчининг танлови натижасида танлаб олинди. Заводнинг хусусийлаштирилиши унинг келгусидаги изчил фаолияти ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни тез ижобий ҳал қилиш имконини беради. Корхонанинг хомашё билан тўлиқ

таъминланиши маҳсулотлар таннархини пасайтириш, уларнинг сифати ва маржасини мос равишда яхшилаш, ўз навбатида, заводнинг аввалги шуҳратини тиклашда муҳим ўрин тутади. Шунингдек, заводни модернизация қилиш натижасида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўпайиб, ишчиларнинг ижтимоий аҳволи яхшиланади. "Sanоat Energetika Guruhi" МЧЖ фаолият доирасида вертикал интеграциялашган нефть компанияси (ВИНК) схемаси бўйича бизнес моделини яратади. У кон қидирувлари ва қазиб олишдан тортиб, хомашёдан юқори сифатли нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни изчил амалга оширади, халқимизга узлуксиз ёқилғи етказиб беради. Фарғона заводининг СЕГ ишлаб чиқариш занжирига интегратциялашуви у ишончли бошқарувга ўтганидан бир ярим йил кейин амалга оширилмоқда. Бу вақт ичида заводдан фойдаланиш даражасини оширишга қаратилган бир қатор

ташаббуслар амалга оширилди. Шу жумладан, модернизация дастури тайёрланди, САП ЕРП ресурсларини бошқариш тизими амалга оширилди, компания халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтди ва бир қатор бошқа ташаббуслар фаолиятга татбиқ этилди. — Биз корхонанинг қувватини икки бараварга кучайтириш ниятидамиз. Агар бугунги кунда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи йил давомида 1 миллион тонна атрофида маҳсулот ишлаб чиқараётган бўлса, яқин келажакда бу кўрсаткич 2 миллион тоннагача етказилади. 2023 йилга келиб, завод Евро-5 стандартидаги бензин, шунингдек, замонавий талабларга мос ёғлар ва бошқа нефть маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлайди. Афсуски, сўнгги йигирма йил давомида завод инвестицион манфаатлар четида бўлди, корхона 30 йилдан ортиқ мобайнида модернизация қилинмади. Бугунги кунда биз «Afton chemical», «Lubrizol» (АҚШ), «Infineum» (Англия), «Evonik» (Германия) каби бир қатор халқаро компания-

ларни техник қайта жиҳозлаш ишларига жалб қилмоқдамиз? — деди СЕГ бош директори Шокир Файзуллаев. Саноат энергетика гуруҳи Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини ўзининг ишлаб чиқариш занжирига интеграциялаштиришдан ташқари, ходимлар салоҳияти ва малакасини оширишда энг яхши корпоратив амалиётларни корхонага татбиқ қилади. Энг асосий жиҳатларидан — завод аввалги йиллардаги каби Фарғона вилоятини иқтисодий ривожлантиришда фаол иштирок этади, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга сармоя киритади, ҳамжамиятларни қўллабқувватлайди. Аҳмаджон ОДИЛОВ, завод матбуот хизмати раҳбари.

ИЮЛЬ-АВГУСТ ОЙЛАРИДА

КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ ТЎЛҚИНИ БОШЛАНАДИМИ?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотига кўра, жорий йилнинг 22 июнь ҳолатига кўра, дунёда 544,2 миллион нафардан ортиқ беморда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 6,3 миллион нафари, яъни 1,2 фоизи вафот этган. Сўнгги 30 кунлик таҳлил этилганда, АҚШ, Тайвань, Германия ва Бразилия давлатларида кунлик ўртача касалланиш 50-100 минг ҳолатни ташкил этмоқда. Австралия, Франция, Португалия, Италия, Япония ва Жанубий Корея давлатларида юқори кунлик касалланиш (20-30 минг) ҳолатлари сақланиб қолмоқда. Мамлакатимизда ҳам сўнгги кунларда касалланганлар сонининг ўсиши кузатилмоқда. Ўтган икки йил давомида, айнан, июль-август ойларида касалланиш кўпайган эди. Ана шулардан келиб чиқиб, савол туғилади: бу йил ҳам ёзнинг шу даврида коронавирус инфекцияси яна “бош кўтаради”ми? Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир ЮСУПАЛИЕВ ЎзА

26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни

Гиёҳвандлик — кайф берувчи бирор тиббий гиёҳни ёки сунъий равишда тайёрланган моддани истеъмол қилиш, чекиш, ҳидлаш, танага суртиш ёки инъекция йўли билан қон томирларига юборишда ифодаланади. Наркотик воситаларнинг аянчли хусусияти шундан иборатки, уларни бир марта татиб кўрган шахс қайта истеъмол қилишга мойил бўлади, 2-3 марта истеъмол қилиш эса уни наркотик модда истеъмол этмай туролмайдиган ҳолатга дучор этади.

мухбирининг шу ва бошқа саволларига жавоб берди. – Мамлакатимизда жорий йил 22 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 239 минг 895 нафарни ташкил этиб, улардан 237 минг 791 нафари, яъни 99 фоизи соғайган, 1 минг 637 нафари, яъни 0,7 фоизи вафот этган, – дейди Б.Юсупалиев. – Сўнгги бир ҳафта давомида касалланиш динамикасининг бироз кўтарилиши кузатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 17 июнь кунида 90 та, 18 июнь куни 108 та, 19 июнь куни 93 та, 20 июнь куни 87 та, 21 июнь куни 82 та, 22 июнь куни 98та касаллик қайд этилди. – Касалликка асосан қайси ёшдаги инсонлар кўпроқ чалиняпти, қайси ёш тои-

фадагилар касалликни оғир ўтказяпти? Ўтган давр мобайнида касалликка чалинганларнинг ёши билан боғлиқ омиллар таҳлил қилиндими? – Республика бўйича рўйхатга олинган беморлар ёшма-ёш таҳлил қилинганда, коронавирусга чалинганлар орасида 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 3-4 фоизни, 15-19 ёшдагилар 2-3 фоизни, 20-29 ёшдагилар 24-25 фоизни, 30-39 ёшдагилар 16-17 фоизни, 40-49 ёшдагилар 14-15 фоизни, 50-59 ёшдагилар 9-10 фоизни, 60 ёш ва ундан катталар 16-17 фоизни ташкил этмоқда. Касаллик манбаи суриштирилганда 35-40 фоиз ҳолатда оиладан, 15-20 фоиз ҳолатда бемор қўшнилари ёки қариндошларидан, 7-8 фоиз ҳолатда жамоат жойларида, 5-8 фоиз ҳолатда иш жойида

юқтириб олингани аниқланган. – ЖССТ томонидан дунё мамлакатларида “Omicron” штаммининг “StealthOmicron” BA.2 варианти устувор штаммга айлангани таъкидланмоқда. Шу кунларда вирус юқтираётганлар ҳам айни мазкур штамм билан касалланяптими? – Республикамизда ҳам ушбу штамм аниқланиб, хозирги кунда коронавирус инфекцияси билан касалланишда ушбу штаммнинг учраётгани кузатилмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар марказида вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган таҳлилларда 67 фоизида “Omicron” ва 33 фоизида “Omicron” штаммининг янги мутациядаги “Stealth-Omicron”

ОГОҲ БЎЛИНГ, ҲАЁТИНГИЗНИ БАРБОД ҚИЛМАНГ! “Қора оғу” моддаларини узлуксиз қабул қилиш инсонда руҳий ва соматик ўзгаришларни келтириб чиқаради. Руҳий ўзгаришлар уйқусизлик, хотира пасайиши, бош оғриғи, асабийлашиш ва қаришнинг тезлашиши билан ифодаланса, соматик ўзгаришларга қайт қилиш, ҳазм тизимининг бузилиши, нафас қисилиши, юрак безовталиги, суякларнинг қақшаб оғриши киради. Охир-оқибат, гиёҳвандликка мубтало бўлган шахс моддий ва маънавий қашшоқликдан руҳий хасталикка чалинади. Одатда ўзини тия билмаган, руҳан заиф, иродаси кучсиз, бировларга тақлид қиладиган, хуморни тарқатишдан бошқа нарсани билмайдиган, ўта худбин шахслар, асосан ёшлар гиёҳвандликка

5

ЭКОЛОГ ХОДИМЛАР МАЛАКА ОШИРДИ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Фарғона вилоятидаги туман-шаҳар инспекторлари ҳамда корхона ва ташкилотларнинг экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича масъул ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди. Дарс жараёнларида тингловчиларга “Атрофмуҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ва илғор хорижий тажрибалар”, “Экологик сертификатлаш ва экологик аудит”, “Ер ва сув ресурслари, уларни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш”, “Чиқинди билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш”, “Атроф-муҳит мониторинги ва аналитик таҳлил усуллари” мавзуларида машғулотлар олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-

муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Фарғона давлат университетининг етук мутахассис олимлари томонидан видеоролик ва слайдлар орқали олиб борилган машғулотлар қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавобларга бой бўлди. Гулноза ТЎХТАСИНОВА, Фарғона вилояти Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот котиби.

Қилмиш-қидирмиш

НАФСИ ЮЗИНИ ЕРГА ҚАРАТДИ

Юртимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилийҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар кўриляпти. Лекин нафс деган офатнинг қурбонига айланаётганлар ҳамон учраб келмоқда. Фуқаро М.М. Учкўприк тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъул ходими Ф.Ж. ва «Аслиддин ота» МЧЖ раҳбари М.Х. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлгани ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сонли қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда жиноятга қўл урди. Ҳеч ким пайқамайди қабилида ўй сурган М.М. Учкўприк тумани, «Оқсув» маҳалла фуқаролар йиғини, Момочол қишлоғидаги томорқа ер майдонида вертикал суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш лойиҳасини амалда ошириш доирасида бажарилмаган ишларни ҳужжатларга тиркади. Яъни, қудуқдан сув чиқарилган бўлса-да,

BA.2 варианти топилган. Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарорлиги таъминланиб келинмоқда. Лекин ўтган икки йил давомида айнан июльавгуст ойларида касалланиш кўтарилганлиги қайд этилган. Шунинг учун коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва бустер дозаси билан қайта эмлаш ишларини жадаллаштириш катта аҳамиятга эга. Айни кунгача, коронавирус инфекциясига қарши эмлашда қўлланилган жами вакциналар сони 57,7 миллион дозадан ошди. Улардан биринчи босқич эмланганлар 20 миллион 550 минг 541 нафарни, иккинчи босқичда эмланганлар 16 миллион 856 минг 230 нафарни, учинчи босқич ва бустер доза билан эмланганлар 20 миллион 355 минг 55 нафарни ташкил қилди. 12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 1 миллион 587 минг 480 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан биринчи босқич эмланганлар 863 минг 351 нафарни, иккинчи босқичда эмланганлар 675 минг 766 нафарни, учинчи босқич ва бустер доза билан эмланганлар 48 минг 363 нафарни ташкил қилмоқда. Моҳигул ҚОСИМОВА, ЎзА.

берилади. Бундай инсонлар ўз майлларига қарши юролмайди, шунинг учун кайф қилишга мойиллиги кучли бўлади. Бу касалликка учраганларда хасталик оғир кечиб, одатда кутилмаган салбий оқибатларга олиб келади. Аввалига унинг ғайриоддий одатлари ваҳима қилишга арзимайдигандай туюлади. Биринчи истеъмолда кайф қилади. Кейингилари оғриқни қолдириши учунгина олинади. Аста-секин истеъмол миқдори ортади. Шунга кўра организм ҳам касалланиб боради. Ҳатто шу даражага борадики, остона хатлаб кўчага чиқа олмайди. Берилаётган миқдор оғриқларни боса олмагач, истеъмол миқдори кўпайтирилади. Натижада нафас қисилади, юраги кўтара олмаганидан безовта бўлади. Бир сўз билан айтганда, сўнгги қисмати ўлим билан якун топади. Афсуски, гиёҳванд инсонлар турмуш қурса, фарзандлари носоғлом туғилади. Инсон ҳаёти, ёш авлод келажагига хавф туғдирадиган гиёҳвандликка қарши курашиш юртимиз ҳар бир фуқаросининг муҳим вазифаси бўлмоғи лозим. Зеро, миллат, дин, жамият учун зарарли бўлган гиёҳвандликни йўқотиш ва бу иллат тарқалишининг олдини олиш инсонийлик бурчимиздир. Ўзингиз ўйланг, соғлом, тинч-хотиржам турмуш кечиришдан ортиқ бахт борми?! Огоҳ бўлинг, ҳаётингизни барбод қилманг! М. ҚОДИРОВ, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали врач наркологи.

қувурлар тортиш, бошқариш станциясини жиҳозлаш каби ишлар бажрилмади. Бунинг устига, ҳудуддаги 30 та аҳоли томорқа ерлари сув билан таъминлангани бўйича сохта далолатнома тузди. Сўнгра қалбаки ҳужжатларни Учкўприк тумани ҳокимлигининг лойиҳаларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясига тақдим қилди. Натижада катта миқдордаги — 118.800.000 сўм бюджет маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборди. Мазкур ҳолат бўйича суд мажлисида М.М. айбига тўлиқ иқрор бўлди. Афсуски, унинг пушаймони асқатмади. Суднинг қора курсида ўтириб, маҳалла-кўй, ҳамкасблари, оила аъзолари орасида юзи ерга қаради. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жазо тайинланди. Аброржон ОМОНОВ, жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг раиси.

ЭЪЛОНЛАР

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! Фарғона вилояти ҳокимлиги ижтимоий соҳа муассасаларига импорт ҳисобидан музлатилган (совутилган) 1-тоифали мол гўшти маҳсулотларини етказиб берувчи корхоналар учун

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Танлов учун импорт қилувчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўйиладиган талаблар ва тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар: - корхона гувоҳномаси; - давлат солиқ инспекцияси ва хизмат кўрсатувчи банкидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома; - музлатилган (совутилган) 1-тоифали мол гўштини етказиб бериш бўйича тижорат таклифи; - “Ҳалол” сертификатига эга гўшт маҳсулотлари бўйича хориждаги ҳамкорлари билан 1-тоифали музлатилган (совутилган) мол гўштига тузилган шартномалар нусхаси; - 2022 йил январь-июнь ойларида четдан олиб кирилган мол гўшти тўғрисида тегишли ҳужжатлар нусхаси; - корхонани ўзида ёки ижара асосида камида 50 тоннали гўшт маҳсулотлари сақлашга мўлжалланган музлаткичли омборхоналари, гўштни қисмларга бўлувчи махсус эҳтиёт қисмлари, гўшт маҳсулотларини муассасаларга етказиб берувчи махсус рефрижераторли автомашиналари мавжуд бўлиши, гўшт маҳсулотларини сақлайдиган омборхоналари санитария-гигиена талаб-қоидаларига мос келиши талаб этилади. Танловда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектлар ҳужжатларини 2022 йил 26 июль куни соат 18:00 гача вилоят Танлов комиссиясига тақдим этиши шарт. 2022 йил 27 июль куни соат 10:00 да “Тадбиркорлар уйи”да вилоят Танлов комиссияси йиғилиши ўтказилади. Мурожаат учун манзил: Фарғона шаҳар, Аҳмад алФарғоний кўчаси, 43-уй. Телефонлар: 73 244-60-79, 91 681-19-00. Олтиариқ тумани 1-ўрта таълим мактабининг 11-синфини 2021 йилда тамомлаган Акрамов Авазбек Равшанжон ўғли номига берилган UM 1097336 рақамли аттестат йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. Фарғона давлат университети академик лицейини 2020 йилда тамомлаган Қурбоналиев Аббосжон Камолиддин ўғли номига берилган L 0027592 рақамли диплом йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. Бағдод туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабини 2017 йилда тамомлаган Алижонов Тохиржон Валижон ўғли номига берилган K 4813996 рақамли диплом йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУФФ академик лицейини 2018 йилда тамомлаган Режавалиев Нодирбек Абдулҳамид ўғли номига берилган L 340510 рақамли диплом йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ. Тошлоқ тумани, "Қумариқ" МФЙ, Ҳожиота кўчаси, 103-уйда жойлашган “Ҳожиота зиё” оилавий корхонасига тегишли бўлган ҳужжатлар учун думалоқ муҳр ва тамға йўқолганлиги сабабли БЕКОР ҚИЛИНАДИ.

Farg'ona aqiqati

6

HGT

HUDUDGAZ FARG’ONA

2022-yil 24-IYUN

GAZ TA’MINOTI FILIALI JAMOASI

Фарғона вилоятининг барча журналистларини — босма нашрлар, телевидение, радио соҳасининг жонкуяр ижодкорларини, нашриёт ва матбаа корхоналари, интернет сайтлари, ахборот хизматларида ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган заҳматкаш ходимларни ҳамда меҳнат фахрийларини

27 ИЮНЬ — МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ билан самимий табриклайди.

Биз оммавиий ахборот воситалари ходимларини жамиятда рўй бераётган воқеаҳодисаларга теран кўз билан қарайдиган, уларни холисона баҳолайдиган ва халққа ҳаққоний ва тез етказиб бера оладиган жонкуяр, фидойи инсонлар деб биламиз. Сизлар эл-юрт манфаати, келажагини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини ёритишда сўзда эмас, амалда "тўртинчи ҳокимият" вазифасини бажармоқдасизлар. Бундай шараф ҳар бир ижодкорга фахр туйғусини бахш этиши, шубҳасиз.

Сиз азизларни касб байрамингиз билан қутлар эканмиз, машаққатли ва олижаноб фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Барчангизга ижодий баркамоллик, оилавий бахт-саодат ёр бўлсин! Ҳамиша қалбингиз илиқликка, тафтга тўлсин, дастурхонингиздан тўкин-сочинлик аримасин!

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ КЕНГАШИ Б С КА РАМИ БАЙ ОРАК Б ! У Н М И С БЎЛ

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан вилоятимиздаги барча газета, теле, радио ва интернет журналистикаси вакилларини самимий муборакбод этади. МУАССИС: «Farg‘ona haqiqati» va «Ferganskaya pravda» gazetalari tahririyati Директор: Муҳаммаджон ОБИДОВ

Муҳаррир: Рустам ОРИПОВ

2021 йил 18 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасида 12-001 рақами билан рўйхатдан ўтган.

Газета сешанба ва жума кунлари чиқади.

З И Г Н

миз кати нг а л Мам иётини да ққ тара осқичи да б р янги соҳала тган а ё барч борила змуна б м и ол отлар ввало, а ҳ о г л н с и , э тон – н с га ияти моҳ Ўзбеки луғлан у и б г “Ян қадри у таша иш г н р з о а э с қ ин каби га чи ётб ” ила юрт рни рўё ошир г жамоа н га й бусл а амал арни ке ммави о д л и а т и йўл слоҳо азишд нг ўрн и к и ган икка ет аларин л т и и . с ч а т о мон а от в ятга эг ма за тли р о ахб аҳами ка ҳам ъулия стон с а ки ти катт рналис р ва ма и Ўзбе ориЖу ам оғи ан. Янг олиб б сўз аҳ да ик, елг лард ўлиб к араёни шкорал зонига б е ж о м а соҳ ланиш лик ва тимиз рда бу ё ж в қ а а о и ҳ ид рив ан, оч лиги зирг н г лаёт кр эрки тган ҳо ди. осии аё учай орот в халқ г ф р о а в б б ада к й ахб икда , кен ани айл лият ян оммави амкорл оситаси игини ҳ у л в а а масъ буот в доимий арали гу экан қатли в р Мат билан инг сам иб кўз машақ қиятла фа ри бу нос отн тала мулоқ учун му ларига муваф а н м д а к и бил атчили ҳа ход о этиш д о о жам длаб, с фани а и и з к а ъ в та фли а шар ймиз. л ти а

Газета “Полиграф-Пресс” МЧЖ босмахонасида таҳририятнинг оригинал макети асосида офсет усулида А-2 формат (4 саҳифа)да 9 666 нусхада чоп этилди. Буюртма: 430. Босмахона манзили: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Туркистон кўчаси, 236-«б» уй.

Баҳоси келишилган нархда.

Бизнинг манзил: 150114, Фарғона шаҳар, Соҳибқирон Темур кўчаси, 28-уй. Бош муҳаррир қабулхонаси: (факс) 73 226-02-70. Реклама ва эълонлар: 73 226-71-24.

Навбатчи муҳаррир: Расулжон Камолов.

Саҳифаловчи: Алишер Розиқов. Босишга топшириш ваыти: 19.00. Топширилди: 18.30.

Data Loading...