Янги Ўзбекистон 29.06.2022 - PDF Flipbook

№ 128 (650), 2022 йил 29 июнь, чоршанба Янги Ўзбекистон нашри кунги

213 Views
30 Downloads
PDF 2,723,992 Bytes

Download as PDF

REPORT DMCA


2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган

№ 128 (650), 2022 йил 29 июнь, чоршанба

ПАХТАЧИЛИК ВА Тª¯ИМАЧИЛИК РИВОЖИ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР БЕЛГИЛАНДИ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июнь куни пахта ҳосилдорлигини ошириш ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Тўқимачилик тармоғи ҳам хомашё, ҳам экспорт, ҳам аҳоли бандлигида улкан салоҳиятга эга. Фақат илмга асосланиб самарадорликни ошириш, жайдари айтганда, “ишнинг кўзини билиш” керак. Шунинг учун Президентимиз ташаббуси билан бу соҳада тўлиқ кластер тизими жорий этилди. Сўнгги уч йилда пахта-тўқимачилик кластерларига 23 триллион сўмдан зиёд имтиёзли маблағлар ажратилди. Бундан ташқари, уларнинг ўзлари ҳам қарийб 7 триллион сўм хусусий инвестициялар сарфлаган. Ушбу тизим натижасида 350 га яқин йирик фабрикалар ишга туширилди. Ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилга нисбатан 5 баробарга ошди, экспорт эса 4 баробарга ўсиб, қарийб 3 миллиард долларга етди. Беш йил аввал юртимизда етиштирилган пахта толасининг атиги 40 фоизи қайта ишланган бўлса, бугунги кунда 100 фоиз ўзимизда қайта ишланмоқда. Ҳажм бўйича айтганда, жами қувватлар 1 миллион 300 минг тоннага етди. Лекин 1 миллион тонна тола ишлаб чиқарилмоқда. Яъни, ҳозирнинг ўзида 300 минг тонна тола етмаяпти. Келгуси беш йилда бу эҳтиёж яна 600 минг тоннага ошиши кутилмоқда. Ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси ҳам паст — 23 фоиз. Бу йилига 9 миллиард доллар даромад бой берилмоқда, дегани. Шунингдек, бугунги кунда тўқимачилик тармоғида 400 минг киши меҳнат қилмоқда. Агар бутун тизим илм ва замонавий технологиялар асосида тўғри ташкил қилинса, иш ўринларини 1 миллионга етказиш мумкин. Шу боис, йиғилишда илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ҳосилдорлигини

ошириш, толани чуқур қайта ишлаб, соҳанинг экспортини 2 бараварга кўпайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Маълумки, бунинг учун, аввало, барқарор ва сифатли хомашё керак. Лекин уни етиштиришнинг ўзи бўлмаяпти. Олимларимиз яратган 100 центнергача ҳосил берадиган пахта навлари жойларга етказилмаяпти. Сўнгги йилларда кундузги ва тунги ҳарорат бир хил бўлиб қолаётгани, янги турдаги ҳашаротларнинг кўпайиб бораётгани ушбу шароитга чидамли навларни кўпайтиришни тақозо қилмоқда. Ғўзани ўғитлашни ўзгартириш, гербицид ва пестицидларни ҳам тартибга солиш зарур. Шунинг учун давлатимиз раҳбари Президент ҳузурида инновацион ривожланиш вазири бошчилигида Пахтачилик кенгаши ташкил этиш таклифини билдирди. Бу кенгаш ҳар йили ҳосилдор ва эртапишар навларни ҳудудлар кесимида кўпайтириш ва экишни ҳар бир кластер бўйича белгилаб беради, иқлим ва ҳарорат ўзгаришларига мос бўлган ўғитлаш схемасини ишлаб чиқади, гербицид ва пестицидлар қўллашни тартибга олади. Шунингдек, ҳашаротларга қарши курашиш бўйича ҳар бир ҳудудга мос агротехнологияларни ишлаб чиқади. Бунинг учун мазкур кенгаш ҳузурида илмий марказ ҳам ташкил қилинади. Президент ҳар бир кластерда уруғчилик, тупроқ таҳлили ва биолабораториялар ҳамда уруғ тайёрлаш цехлари бўлиши зарурлигини таъкидлади. Сувни тежаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Сўнгги икки йилда юртимизда 169 минг гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш жорий қилинган. Лекин кўп кластерлар, айниқса, фермерлар буни йўлга қўйишга қийналмоқда. Чунки харажати қиммат.

Агар соҳада эркин рақобат бўлса, илм билан ёндашилса, томчилатиб суғоришни жорий этиш харажатини гектарига 15-20 миллион сўмга тушириш мумкинлиги айтилди. Шунинг учун электрон порталга ҳамма таъминотчиларни киритиб, сув тежовчи технологиялар нархи ва хизматлар сифатини баҳолаб борадиган шаффоф тизим яратиш вазифаси қўйилди. Кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилиши, битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этилиши белгиланди. Йиғилишда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада тадбиркорларга кенг шароит яратиб бериш учун алоҳида индустриал зоналар ташкил қилиниши белгиланди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ушбу мажмуаларни бошқаришга чет эл компанияларини ва ишлаб чиқаришга нуфузли брендларни жалб қилиш вазифаси қўйилди. — Пахтамизга бойкот бекор қилинганидан сўнг, хорижий компаниялар маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик қилишга, миллий маҳсулотларимизга катта қизиқиш билдирмоқда. Агар, ҳудудларимизга брендлар олиб кирилмаса, маҳаллий маҳсулотларимиз жаҳон бозорида рақобатбардош бўлиши қийин, — деди Шавкат Мирзиёев. Бўялган трикотаж мато ва газлама экспорт қилувчиларга 10 фоизгача миқдорда субсидия берилиши, чет элга тайёр маҳсулот етказиб бериш учун, буюртмага асосан, алоҳида авиарейслар йўлга қўйилиши қайд этилди. Брендлар учун зарур бўлган фурнитура ва аксессуарлар ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар берилди. Тўқимачилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш механизмлари янада кенгайтирилиши белгиланди.

Жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортчи корхоналарга айланма маблағ учун 5 миллион долларгача ресурслар табақалаштирилган тартибда ажратилади. Хорижда омборхоналарни ижарага олиш харажатларини қоплаб бериш учун чекланган майдон 100 квадрат метрдан 500 квадрат метрга оширилади. Бу мақсадлар учун Экспортни рағбатлантириш агентлигига 100 миллион доллар ажратилади. Давлатимиз раҳбари тўқимачилик корхоналари молиявий ҳисобот бўйича халқаро стандартларга ўтиши зарурлигини таъкидлади. — Бу дунё бозорига чиқиш, хорижий брендлар билан ишлаш ва тўғридантўғри кредитлар жалб қилишга замин яратади, — деди Президент. Тўқимачилик корхоналарини хомашё билан узлуксиз таъминлаш чоралари ҳам кўрсатиб ўтилди. Пахта толаси ва ип-калавани биржага мунтазам чиқариш, улар учун тўлов тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди. Соҳа учун солиқ ва божхона маъмурчилиги ҳам енгиллаштирилиши, хусусан, хомашёни божхона ҳудудида қайта ишлаш тартиби соддалаштирилиши қайд этилди. Кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Ўзбекистон — Корея тўқимачилик технопарки яхлит тизим асосида ишлаб, янги ўқув йилидан “дуал” таълим тизими жорий қилиниши айтилди. Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан Бош вазир ўринбосарлари, тармоқ мутасаддилари, ҳокимлар ва тадбиркорларнинг фикрлари эшитилди. ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҚАРОРИ

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА А²ОЛИГА ¯ªШИМЧА ¯УЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ Тª¡РИСИДА Мамлакатимизда автотранспорт воситалари ҳайдовчилари учун қўшимча қулайликларни яратиш, аҳолининг автотранспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш, шунингдек, фуқароларимизнинг бу борадаги истаклари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида: 1. Кенг жамоатчилик билан ўтказилган очиқ мулоқот доирасида аҳолидан автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари миқдорини камайтириш ҳамда автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар келиб тушаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. 2022 йил 1 июлдан бошлаб: енгил автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинсин; жисмоний ва юридик шахсларнинг

енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари этиб белгилансин. 3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб: а) ишлаб чиқарилганига ўн йилгача бўлган жисмоний шахсларга тегишли енгил автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ихтиёрий равишда амалга оширилади; б) енгил автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади: ишлаб чиқарилганига ўн бир йилдан ўн тўрт йилгача бўлган енгил автомототранспорт воситалари — икки йилда бир марта; ишлаб чиқарилганига ўн беш йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспорт воситалари — бир йилда бир марта.

Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспорт воситалари учун татбиқ этилмайди. 4. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан бир қаторда ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари томонидан ҳам амалга ошириш тартиби жорий этилсин. Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат

берилган автотранспорт воситасига бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгарганда, давлат рақами белгиси алмаштирилганда ёки автотранспорт воситаси эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганда автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатини автоматик тарзда сақлаб қолиш тартибини жорий этсин. 5. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ёхуд янги Ренессансни бунёд этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар

Давоми 3-бетда

Солиқ қонунчилиги талабларини енгиллаштириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигининг янги воситаларини самарали жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш ва бизнес юритишни соддалаштириш мақсадида: 1. 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объектларига (фойдаланилмаётган объектлар) ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби (таъсирчан солиқ механизми) бекор қилинсин. 2. Белгилансинки, 2023 йил 1 мартга қадар: ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттирганлик учун молиявий жарима солинмайди; хўжалик юритувчи субъектлар томонидан асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш (сотиб олиш (қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш) ҳамда ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни солиқ органларининг “Е-актив” ахборот тизимида акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади. 3. 2022 йил 1 июлдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: мажбурий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда берилади. Бунда тадбиркорлик субъектларининг фаолияти солиқ органлари томонидан мониторинг қилиб борилади ва мониторинг давомида солиқ хавфи ҳолатларининг аниқланиши қўшилган қиймат солиғи бўйича

махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга асос бўлади; солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиши бу ҳақида солиқ органлари томонидан беш иш куни олдин хабарнома юборилгандан сўнг ҳамда мазкур муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тўхтатиб турилади (бундан амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мувофиқ келмаслиги ёки солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганлиги ҳолатлари мустасно). 4. Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда: Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари, илмий доиралар ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат Жамоатчилик кенгаши муҳокамаларида кўтарилган масалалар асосида солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин ҳамда солиқ органларининг ахборот тизимларини такомиллаштириб борсин; мазкур фармоннинг мазмун-моҳияти, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигида жорий этилган сўнгги ўзгаришлар тўғрисида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кенг тушунтириш ишларини, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали тизимли равишда ташкил этсин; икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. 5. Мазкур фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д.Кудбиев белгилансин. Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2022 йил 28 июнь

ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАР

Тошкент шаҳри, 2022 йил 28 июнь

УЙ¡О¯ ФИКР ТАРБИЯСИ

Гап шу ҳақда борганида, Президентимиз шарқ донишмандлари фикрига асосланиб, “Энг катта бойлик — бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос — бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик — бу билимсизликдир”, деганида нақадар ҳақ экани яққол намоён бўлади. Янги Ўзбекистонни тараққиёт босқичига кўтаришда ана шундай билимли, иқтидорли, фикри уйғоқ, ватанпарвар, ҳар жиҳатдан комил ёшларга таянамиз. Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола УМАРОВА билан суҳбатимиз мамлакатимиз келажагига ҳисса қўшишга тайёр, билимли, салоҳиятли ёшларни тарбиялайдиган янги тизим, бугунги таълимдаги ислоҳотлар ҳақида бўлди.

СОЛИ¯ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ ИСЛО² ¯ИЛИШ ДАВРИДА БИЗНЕС УЧУН ¯УЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ Тª¡РИСИДА

Ш. МИРЗИЁЕВ

ТАЪЛИМ ТАРАҚҚИЁТИ

Маънавий янгиланиш йўлидан боряпмиз. Юртимизда халқ орзусини рўёбга чиқариш, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун салмоқли ишлар бошланган. Бунинг учун уйғоқ фикр тарбияси жуда муҳим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ

Ҳаким Йўлдошев олган сурат.

Ижтимоий-сиёсий газета

¯УРИЛИШ КЛАСТЕРЛАРИ арзон ва сифатли уй-жойлар барпо этишнинг муҳим таянчи

Халқимиз ҳар бир оиланинг эзгу мақсадлари, орзу-ҳаваслари — фарзандлар кўриб, тўйлар қилиш, уларни комил инсонлар этиб вояга етказишнинг муҳим бир шарти ўлароқ, уй-жойни Ватан ичра кичик ватан, дейди. Шунинг учун ҳам оиласида чақалоқ туғилса, яхши ниятлар билан ҳовлисига кўчатлар экади, шу дарахтлар фарзандимнинг оиласи, уй-жойи учун хизмат қилсин, деб ният қилади. Дарҳақиқат, юртдошларимиз тафаккурида уйли, бошпанали бўлиш муҳим ўрин эгаллайди. Халқимизнинг қадрият даражасига кўтарилган кичик ватанли бўлиш орзусини рўёбга чиқариш йўлида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишларини алоҳида қайд этиш лозим. Сўз исботи билан деганларидек, келинг, шу ўринда айрим рақамларга эътибор қаратамиз: ушбу йўналишда туб

бурилиш кузатила бошланган йиллар — биргина 2017 йилда жами 3,5 миллион квадрат метрдан зиёд намунавий уйлар ва кўп қаватли уй-жойлар барпо этилиб, минглаб одамлар бошпанали бўлди. Бу 2007 йилга нисбатан 20 баробар, намунавий уй-жойлар қуриш дастури бошланган 2010 йилга нисбатан 3,5 баробар кўп демакдир. Давоми 4-бетда

2

Сиёсат

2022 йил 29 июнь, 128-сон

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИДА

РЕФЕРЕНДУМГА ТАЙЁРГАРЛИК КªРИШГА ДОИР МАСАЛАЛАР МУ²ОКАМАСИ Марказий сайлов комиссиясининг 28 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Президентимиз таклифига биноан, Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича ўтказиладиган референдумга пухта тайёргарлик кўришга доир масалалар муҳокама қилинди.

М ажлис к ун тартибидан Ўзбекистон Республикаси референдум округлари ҳамда референдум ўтказувчи округ комиссиялари тўғрисидаги, референдум участкалари ҳамда участка комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этишга оид масалалар ўрин олди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси референдум округлари ҳамда референдум ўтказувчи округ комиссиялари тўғрисидаги, Референдум участкалари ҳамда участка комиссиялари тўғрисидаги низомлар “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонун талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган. Улар ўз ичига комиссиялар аъзоларига қўйиладиган талаблар, комиссия аъзолигига номзодларни тавсия қилиш, комиссия таркибидан чиқариш ёки таркибини ўзгартириш,

Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази юқори малакали экспертлари билан биргаликда замонавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда, референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг қонунчилик ва замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича билим ва кўникмасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар дастури ҳамда ўқув-услубий материалларни ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди. комиссиялар фаолияти ва ваколатларини белгилаш, участка комиссияси жойлашган бино ва овоз бериш хоналарини жиҳозлаш, овоз берувчи фуқаролар рўйхати, муддатидан олдин овоз бериш, участка комиссияси томонидан референдум куни амалга ошириладиган вазифалар, овоз беришни ташкил этиш каби талаб ва тавсияларни қамраб олган. Шунингдек, референдум ўтказувчи комис-

сиялар аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш, уларнинг сайлов қонунчилигидан хабардорлигини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. — Амалдаги қонунчилигимизга кўра, парламентнинг ўзи ҳам Конституцияга ўзгартиш киритиш ваколатига эга, — деди Марказий сайлов комиссияси котиби Худоёр Маматов. — Аммо Президентимиз таъкидлаганидек, конституциявий

ислоҳотларни халқимизнинг фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиширодасининг ифодаси — ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади. Шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2022 йил 24 июнда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш ҳақида қарор қабул қилди. Марказий Сайлов комиссияси мамлакатимизда сўнгги йилларда бўлиб ўтган Парламент ва Президент сайловлари жараёнида орттирилган тажрибалардан келиб чиқиб, бўлажак референдумни юқори савияда, миллий қонунчилик, халқаро андозалар даражасида ўтказишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда малакали олимлар ва мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳи шакллантирилди. Мажлисда референдум ўтказувчи комиссиялар аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси лойиҳаси муҳокама этилди. Унга кўра, Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази юқори малакали экспертлари билан биргаликда замонавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда, референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг қонунчилик ва замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича билим ва кўникмасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар дастури ҳамда ўқув-услубий материалларни ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди. Мажлисда жараёнга тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Баҳор ХИДИРОВА, “Янги Ўзбекистон” мухбири

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИДА Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда глобал иқлим ўзгаришининг республика иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини камайтириш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлиги танқидий таҳлил қилинди. 2022 йил 30 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланган бўлиб, унда янги Ўзбекистонни барпо этишда сейсмик хавфсизлик масаласининг устувор вазифалари белгилаб берилди. Сўнгги йилларда иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсадида сейсмопрогностик кузатувлар тармоғи 30 фоиз кенгайтирилди, магнитометрик кузатувлар сони 5 тадан 15 тага, гидрогеосейсмологик кузатувлар 32 тадан 36 тага, онлайн режимда ўтказиладиган сейсмометрик кузатувлар 15 тадан 36 тага етказилди. Соҳадаги ишлар натижадорлигини таҳлил қилган ҳолда, Қурилиш, Фавқулодда вазиятлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Фанлар академиясига икки ой муддатда тегишли ҳудудда сейсмик хавфсизлик соҳасида синовлар ўтказиш учун мўлжалланган полигон ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топширилди. Соҳа, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари эътиборини қаратиш зарур бўлган тизимли вазифалар белгилаб берилди: биринчидан, Фанлар академияси томонидан Андижон, Тошкент, Гулистон, Нурафшон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Навоий, Қарши, Термиз, Нукус, Урганч шаҳарлари марказларининг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқишга алоҳида аҳамият қаратилди; иккинчидан, 2022 йил 1 сентябрдан республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида янги қурилиши режалаштирилаётган, хавфлилик даражаси юқори бўлган объектларга зилзилабардошлик бўйича хулосалар бериш тартибини жорий этиш зарурлиги таъкидланди; учинчидан, ҳар йили 1 апрелга қадар республика ҳудудидаги сейсмик заиф ижтимоий соҳа объектлари рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни инструменталтехник текширувдан ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш кўрсатиб ўтилди;

тўртинчидан, 2023 йилдан республиканинг сейсмик фаол зоналарида баландлиги 9 қават ёки ундан юқори бўлган бино ва иншоотларни вибродинамик ускуна ёрдамида синов ва текширувдан ўтказиш амалиёти бошланишига мутасадди вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимликлари эътибори қаратилди; бешинчидан, 2023 йил 1 майдан сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий космик мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйишнинг муҳимлиги қайд этилди. Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида замонамизнинг асосий муаммоларидан бирига айланиб бораётган иқлим ўзгаришининг республика иқтисодиёт тармоқларига таъсири масалалари ҳам кўриб чиқилди. Саноат корхоналари, энергетика, транспорт соҳалари ривожи ҳамда урбанизация жараёни натижасида атмосферага ажратилаётган иссиқхона газлари иқлим ўзгаришига таъсир этувчи асосий омиллар ҳисобланади. Гидрометеорология хизмати маркази ва Тошкент шаҳри ҳокимлигига 2022 йил якунига қадар Тошкент шаҳри иқлими ва атмосфера ҳавоси ифлосланишининг автоматлаштирилган мониторинг тизимини яратиш ва келгуси йилдан мазкур тизимни республиканинг бошқа йирик шаҳарларида жорий этиш топширилди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш жараёнида янги иш жойларини яратиш ва бунинг учун Бандлик жамғармаси орқали ажратилаётган давлат маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича янгича ёндашув жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари йил якунига қадар ўз маъмурий биноларини электр энергияси билан таъминлашда тўлиқ қуёш энергиясидан фойдаланиш чораларини кўриши зарурлиги таъкидланди. Муҳокама натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси баёни расмийлаштирилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

МУНОСАБАТ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛО²ОТЛАРНИНГ АСОСИЙ МА¯САДИ ИНСОН ¯АДРИНИ УЛУ¡ЛАШ Қувондиқ САНАҚУЛОВ, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раиси — бош директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси

Ҳар бир даврнинг ўз тарихи, солномаси бўлади. Мамлакатимизда кечаётган кенг кўламли ислоҳотлар янги даврни бошлаб берди. Бугун биз давлатимиз раҳбари бошчилигида янги тарихимизни яратяпмиз. Ўзгаришлар янги Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар қаторига киришига мустаҳкам замин яратмоқда. Боиси, бу ислоҳотлар замирида инсон қадри мужассам.

Президентимиз яқинда Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида Асосий қонунимизга ўзгартириш киритишнинг ҳаётий эҳтиёжлари ҳақида ғоят муҳим фикрларни айтиб, долзарб ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, давлатимиз раҳбари “Бош мақсадимиз — ҳар бир юртдошимиз ушбу ҳужжатни менинг Конституциям деб фахрланадиган мукаммал даражага олиб чиқишдир”, дея таъкидлади. Шу мақсад йўлида конституциявий ислоҳотнинг асл моҳияти тўрт асосий йўналишда батафсил шарҳлаб берилди. Бу — инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, “Ўзбекистон — ижтимоий давлат” тамойилини мустаҳкамлаш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, ва ниҳоят, Ўзбекистонда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат қуриш борасидаги ҳуқуқий асосларни конституциявий даражада такомиллаштириш масалалари. Энди янгиланган Конституциямизда “инсон қадри” тушунчаси “ижтимоий давлат” тамойили билан чамбарчас ҳолда бўй кўрсатади. Давлатимиз раҳбари бу ғоянинг туб негизида, аввало, инсон қадрини улуғлаш, одамларни рози қилишдек олижаноб мақсад муштараклигини алоҳида таъкидлади. Бугун дунё шиддат билан ўзгариб бормоқда. Юртимизда юритилаётган халқпарвар сиёсат, барча соҳалардаги туб ислоҳотлар натижасида

жамият ва давлат ривожи жадаллашаётганига ҳар биримиз гувоҳмиз. Барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” эзгу ғоясини рўёбга чиқаришга йўналтирилаётгани халқимиз томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда. “Ижтимоий давлат” омилини конституциявий даражага кўтариш бўйича билдирилган таклифлар, ҳеч шубҳасиз, давлатимизнинг бугунги кундаги инсонпарвар сиёсатини тўлақонли рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: “Ижтимоий давлат ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат принциплари асосида муносиб яшаш шароитларини яратиб беради. У ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш бўйича самарали сиёсат олиб борадиган давлат моделидир”. Нафсиламрини айтганда, кейинги олти йилда шаҳар ва қишлоқларимизда юз берган катта ўзгаришлар киши ақлини шоширади. Авваллари хаёлимизга ҳам келмаган бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бугун юртимизнинг ҳар бир ҳудуди, олис қишлоғу овуллари кун сайин гўзаллашиб, файзига файз қўшилмоқда. Жойлардаги улкан бунёдкорлик ишлари самараси ўлароқ, йирик ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилаётгани, янги иш ўринлари яратилаётгани фуқароларимизнинг халқчил сиёсатга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. Шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларни уй-жой, иш билан таъминлаш долзарб вазифалардан бирига айланди. Энди бу борадаги давлат сиёсати бевосита Конституциямизда акс этиб, ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишидаги

саъй-ҳаракатлар янада мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга бўлади. Президентимиз: “Ижтимоий давлат муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур бўлган истеъмол товарларининг энг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутади. У шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, камбағалликни қисқартиришни талаб қилади”, деган муҳим бир таклифни илгари сургани ҳам фикримиз далилидир. Бу ҳаётда эзгуликнинг савоби беқиёс. Мамлакатимизда ҳар бир инсон бахтиёр яшашга, ҳеч кимдан кам бўлмасдан ҳаёт кечиришга ҳақлидир, деган ғоя халқимизни улуғ мақсадлар сари руҳлантирмоқда. Ҳар қандай ислоҳотда малакали мутахассисларнинг ўрни жуда катта бўлади. Негаки, бугунги кунда илм-фан ютуқлари ва янги технологияларсиз ҳеч бир соҳа ривожланмайди. Шу маънода, мамлакатимизда кафолатланган

сифатли таълимнинг такомиллашиши муҳим аҳамиятга эга. Кейинги йилларда бу борада кўп ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилда кон-металлургия соҳаси учун юқори малакали, чуқур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш мақсадида Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилгани муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ижтимоий давлатда ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланиши керак. Президентимиз кўрсатиб ўтганидек: “Ишсизликдан ҳимояланиш, кафолатланган сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам, барча учун тенг имкониятлар, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам ижтимоий давлатнинг асосий вазифасидир”. Энг муҳими, ижтимоий давлатда фуқаролар ичимлик сув ва табиий газ, электр энергияси ва транспорт ҳамда бошқа қулайликлар билан таъминланиши ва мажбурий меҳнатга тақиқ қўйилиши муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз таъкидлаганидек, ижтимоий давлатда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, ўз муаммолари билан ёлғиз ташлаб қўйилмайди. Шунингдек, малакали тиббий ёрдам, барча учун тенг имкониятлар, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам ижтимоий давлатнинг асосий вазифаси бўлади. Халқимизда бирор киши уй қуриб чиқса, ватанли бўлди, дейишади. Ўз уйи бўлиши оила мустаҳкамлиги учун ҳам жуда муҳимдир. Буни ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Президентимиз бу борада ҳам ўз таклиф-мулоҳазаларини билдириб: “Инсоннинг дунёга келиши, шахс сифатида камолга етиши, фарзандларни вояга етказиш, миллий урф-одат ва тарихий анъаналарни давом эттириш, тўйлар қилиш айнан уй-жойда амалга оширилади. Фарзанд туғилса, яхши ниятлар билан одамларимиз ҳовлисига кўчатлар экиб, шу уй, шу боғ кўп йиллар авлодларимга хизмат қилсин, деб орзу қилади”, дея халқимизнинг юрагидаги гапларни айтди, десак айни ҳақиқатдир. Шу маънода, Президентимизнинг фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унинг дахлсизлигини кафолатлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, муҳтож тоифаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича

давлатнинг мажбуриятларини Конституцияда мустаҳкамлаш зарурлиги бўйича таклифлари муҳим аҳамиятга эга. Хусусий мулк кафолати ва тадбиркорлик бозор иқтисодиёти ривожининг йўналишларидан биридир. Янги Ўзбекистоннинг кейинги иқтисодий тараққиётида у муҳим аҳамиятга эгадир. Давлатимиз раҳбари Бош қонунимизда хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш учун зарур бўлган конституциявий кафолатларни кучайтириш, ҳар бир тадбиркор доимо давлат, Конституция, қонунлар ҳамда Президент ҳимоясида бўлиши, мулкдор суд қарорисиз, ўзининг розилигисиз, адолатли товон пулисиз мулкидан маҳрум этилмаслиги каби таклифларни билдирганининг сабаби шу. Иқтисодиётимизни ҳаракатга келтирувчи асосий куч бўлган тадбиркорликнинг ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш ҳамда товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва молиявий маблағлар эркин ҳаракатланиши, ички ва ташқи савдо ривожланиши учун давлат барча шароитларни яратиши ҳақидаги норма мустаҳкамланаётгани давр талабидир. Бозор иқтисодиётини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилиши керак. Президентимиз айтганидек, давлат хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини ҳамда шароитларни таъминлаши, эркин ва ҳалол рақобатнинг ҳимоя қилиниши, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини кафолатлаши керак. Энг муҳими, Асосий қонунимизда ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги аниқ белгиланиши лозим. Бугун шиддатли ислоҳотлар, ўзгаришлар ва янгиланишлар даврида яшаяпмиз. Шу жараёнларга мос тарзда тасаввуримиз, онгу шууримиз, фикрларимиз ҳам янада юксалиб боряпти. Юртдошларимиз ҳаётига яратувчанлик руҳи кириб келди. Кенг кўламли ислоҳотлар самараси нафақат одамлар ҳаётида, балки ҳар бир соҳа ривожида ёрқин намоён бўлмоқда. Асрларга татигулик йиллар ва йўллар одамларимиз дунёқарашини тубдан ўзгартириб, эртанги кунга ишончини оширмоқда. Ўзгаришлар ҳар доим ҳам осон кечмайди. Янгилик қилиш, айниқса, бутун бошли мамлакат ва унинг миллионлаб халқи ҳаётини тубдан ўзгартириш ғоят шарафли, айни чоғда жуда мушкул ва вақт талаб қилувчи, тарихийлик мақомига эга воқеадир. Президентимиз таъкидлаганидек: “Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси бўладиган янгиланаётган Конституциямизга таяниб, янги Ўзбекистонни, албатта, биргаликда барпо этамиз”. Бугун Ўзбекистон юксак тараққиёт йўлига чиқяпти. Олдимизда катта довонларни забт этишдек улуғ мақсадлар ҳамда шунга яраша ютуқ ва марралар турибди. Бир сўз билан айтганда, дунёга юзланаётган янги Ўзбекистон улкан ислоҳотлар йўлидан бормоқда.

Жараён

2022 йил 29 июнь, 128-сон

3

ТАЪЛИМ ТАРАҚҚИЁТИ

УЙ¡О¯ ФИКР ТАРБИЯСИ

ЁХУД ЯНГИ РЕНЕССАНСНИ БУНЁД ЭТИШ ЙЎЛИДАГИ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР

Бошланиши 1-бетда

— Сўнгги йилларда “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” деган ғоя асосида таълим тизими тубдан ислоҳ қилиняпти. Бу борада Президентимизнинг қатор фармон ва қарорлари эълон қилинди. Шундан келиб чиқиб, истеъдодли болаларни танлаш, уларни тўғри йўналтириш, қобилиятини ривожлантириш, интеллектуал салоҳиятини намоён этишга кўмак берадиган таълим тизимини яратишга катта эътибор қаратилмоқда, — дейди Ҳ.Умарова. — Давлатимиз раҳбари 2018 йили Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида “Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак”, деган эди. Ана шу эзгу ният ва мақсадлар натижаси ўлароқ, тез суръатда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди. Мақсад илғор халқаро тажриба ва технологиялардан фойдаланган ҳолда, ватанпарвар, билимли ёшларни тарбиялайдиган маскан яратиш эди. Шундай таълим муассасалари бугун юртимизнинг ҳар бир вилоятида фаолият юритмоқда. Ўтган йили Президент мактабларининг илк қалдирғочлари — 96 нафар битирувчисининг аксарияти дунёнинг нуфузли 100 талигига кирадиган олий ўқув юртларидан таклиф олди. Ўқувчиларимиз 17 миллион АҚШ долларига яқин грантни қўлга киритди. “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 20 нафарга яқин ўқувчимиз айни пайтда дунёнинг нуфузли олий ўқув юртида таҳсил олмоқда. Битирувчиларимизнинг 65 фоизи агентлик тасарруфидаги “Янги Ўзбекистон” университетида таҳсилни давом эттиряпти. Бунинг негизида, албатта, салоҳиятли, уйғоқ фикрли кадрларни етиштириш мақсади ётибди. Президент мактабларида ўқитиш халқаро “STEAM — таълим” дастури асосида олиб борилади. Бундай дастурлар бўйича билим бериш инновацион янгиликларга йўл очади. Мактабда ўқувчиларнинг академик салоҳиятини, ижтимоий фаоллигини ва олган билимларини амалиётда қўллаш малакасини ошириш, етакчилик кўникмаси, нотиқлик санъатини ривожлантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ҳаётга қатъий ишончни шакллантиришга эътибор қаратилмоқда. Бу, ўз навбатида, ҳар бир воқеликка огоҳлик билан қарайдиган, она юрти тараққиётига ўзини дахлдор сезадиган уйғоқ фикрли янги авлод камолга етишига хизмат қилади.

— Тараққиёт стратегиясида ўқитувчиларга яхши шароит яратиш, янги мактаблар барпо этиш, мавжудларининг моддийтехник базасини мустаҳкамлаш, миллий таълим дастурини ишлаб чиқиш каби қатор вазифалар белгиланган. Ўтган давр мобайнида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим масканларида бу борада қандай ишлар амалга оширилди? — 2020/2021 ўқув йилида юртимиздаги умумтаълим мактаблари битирувчиларининг қарийб 30 фоизини олий таълимга қамраб олиш имконияти мавжуд бўлди. Ўтган ўқув йили якунларига кўра, агентлик тизимидаги 4 та Президент мактабини 96 нафар, 6 та ижод мактабини 160 нафар ва 3 та ихтисослаштирилган мактабни 165 нафар ўқувчи муваффақиятли тамомлади. Ўтган йили битирувчиларимиз 100 фоиз олий таълимга қамраб олинди. Бу ҳам барчамиз учун қувонарли кўрсаткич. Иқтидорли ўқувчиларга ўз салоҳиятини намоён қилиши учун барча шарт-шароит яратилмоқда. Мазкур ишлар доирасида олимлар, маҳаллий

ва хорижий ўқитувчиларни жалб этган ҳолда ихтисослаштирилган мактабларнинг ихтисослик фанлари, жумладан, математика, информатика, физика, чет тилидан интеграциялашган таълим дастурлари ишлаб чиқилган бўлса, кимё, биология ҳамда ижод мактаблари учун она тили, адабиёт ва чет тили фанлари бўйича дастурлар устида иш олиб борилмоқда. Шу қаторда 7- ва 11-синфлар учун махсус адабиёт, 7-синф учун матншунослик дарсликлари тайёрланиб, ижод мактабларида тажриба-синовдан ўтказиляпти. Президентимизнинг ўтган йили 19 июлдаги “Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида қатор муҳим вазифалар белгиланди. Улардан бир қанчаси бугун ўз ижросини топган. Хусусан, ижод мактабларида маҳорат дарслари, замонавий ва миллий касб-ҳунарга йўналтирувчи тўгараклар йўлга қўйилиши, мактабларнинг нафақат маҳаллий, балки нуфузли хорижий кутубхона ва газета-журналларга бириктирилиши шулар жумласидандир. Шунингдек, ижод мактаби ўқувчиларининг ижодий ишлари тўплам сифатида, ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларининг кичик илмий изланишлари китоб шаклида мунтазам тарзда чоп этилиб, жамоатчиликка тақдим этилмоқда. А ге н тл и к “ D i g i t a l G e n e r a t i o n Uzbekistan” нодавлат нотижорат муассасаси ҳамда “Zamin” халқаро жамоат фонди билан ҳамкорликда “Рақамли авлод” лойиҳасининг IТ йўналиши бўйича методика ишлаб чиқди ҳамда имконияти чекланган, алоҳида таълимга эҳтиёжманд 100 нафар бола учун инклюзив IТ таълим курслари ташкил этди. Юртимизда илк маротаба педагог кадрларни ишга қабул қилиш бўйича электрон тизим орқали очиқ танлов ўтказилди. Хусусан, агентлик тизимидаги мактабларга педагог кадрлар job.piima.uz сайти орқали ишга қабул қилинди. Жорий йилда фаолият бошлаган Президент мактабларига 115 нафар хорижлик мутахассис, шунингдек, 357 нафар маҳаллий ўқитувчи танлов асосида ишга жалб этилди. Якунига етган ўқув йилида агентлик тизимидаги таълим муассасаларида малака тоифасига эга педагоглар улуши амалдаги 49 фоиздан

80,5 фоизга, халқаро сертификатга эга педагоглар улуши 12,1 фоиздан 50 фоизга етказилди. Мактабларимизнинг моддий-техник таъминоти бўйича ҳам анча ишлар бажарилди. Жумладан, 2022 йилнинг ўзида барча Президент мактабларининг лаборатория хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланди. Фойдаланиш учун автобуслар берилди. Ибройим Юсупов, Муҳаммад Юсуф, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабларини капитал таъмирлаш ва қўшимча бинолар қуриш ишлари давом этмоқда. Натижада янги ўқув йилидан 100 ўринли ўқув биноси, 650 ўринли ўқувчилар турар жойи, 3 та ошхона, 2 та спорт зали, 1 та замонавий кутубхона биноси ўқувчилар ихтиёрига топширилади. Ўқувчиларга яратилаётган шарт-шароит билан бир қаторда, педагог кадрлар малакасини ошириш ҳам муҳим йўналишлардан. Бу йил Андижон вилоятида Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази филиали биноси ҳам фойдаланишга топширилади. Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабининг қурилиш-таъмирлаш ишлари натижасида мазкур ижод мактаби ўқувчилари учун кўплаб янгиликлар жорий этилди. Масалан, дизайн, драма, медиахоналар ташкил этилиб, замонавий техника билан

жиҳозланди. Санасак, салмоқли натижаларимиз бисёр. Шу билан бирга, олдимизда ҳал этилиши зарур кўплаб масалалар мавжуд. Жумладан, бу ўқув йилида янги бунёд этиладиган ихтисослаштирилган мактаблар ҳисобига сафимиз янада кенгаяди, “Янги Ўзбекистон” университетида янги йўналишлар очилади. 14 та Президент мактабига жами 41943 нафар, ижод мактабларига 4576 нафар талабгор ҳужжат топширган. Агентлик тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга бугунги кунга қадар 279675 та

ижод мактаби фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2022/2023 ўқув йилида агентлик тизимида янги ташкил этилган 168 та ихтисослаштирилган мактаб фаолиятини бошлаяпти. Яна 25 та мактаб қурилиш жараёнида. Шу йил 17 январда давлатимиз раҳбари ихтисослаштирилган таълим қамровини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича ўтказилган йиғилишда: “Бу Агентликни фақат 14 та мактаб учун тузганимиз йўқ. У Президент мактабларидаги муҳитни, методикани бошқа мактабларга ҳам олиб кириши керак”, деди. Шу боис, янги ўқув йилидан бошлаб

— Қайси халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган? Бунинг самараси нималарда кўринмоқда? — Президент таълим муассасалари агентлиги кўплаб халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Жумладан, Президент мактабларида таълим ва имтиҳон жараёнларини ташкил этишда Cambridge Assessment International Education ташкилоти, инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш доирасида Ноттингем Трент университети, “Янги Ўзбекистон”

Ўзбекистон” университети учун хорижий стратегик ҳамкор сифатида жалб қилиш имконияти муҳокама этилди. “Hallfield Inclusive SEND school” инклюзив таълимга йўналтирилган мактаб билан инклюзив таълим дастурлари, ўқув режалари, ўқитувчилар алмашинуви ҳамда ўқувчилар учун янги стандартдаги методик ёндашишлар борасида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Шунингдек, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактаблари Университетлар кенгаши (College Board) аъзосига айланди. Мазкур кенгашга аъзо бўлиш билан Президент мактаблари унинг дастурлари ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

— Ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

ариза келиб тушган. Талабгорлар сонига эътибор қилинг. Қувонарлиси, мактабларимизда халқимизнинг юзлаб фарзандлари ўз билимини оширмоқда. Улар ўқишга қабул қилинмай қолган ҳолатда ҳам билими ортиши шубҳасиз. Шундай экан, энг зўр ўқувчиларни танлаб олганимиздан кейин уларга таълим бериш жараёнида ҳам бор куч-ғайратимизни сарфлашимиз, ҳалоллик, фидойилик, садоқат, ҳаракатчанлик билан ишлашимиз керак.

— Давлатимиз раҳбарининг шу йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги фармонида вилоятлар марказларида иккитадан, туман ва шаҳарларда биттадан ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилиб, уларда Президент мактабларида шаклланган замонавий ва илғор методиканинг жорий этилиши кўзда тутилган. Бу борада бажарилаётган ишлар хусусида тўхталсангиз. — 2019 йилда юртимизда 271 та ихтисослаштирилган мактаб бор эди. Президентимизнинг аниқ фанлар ва хорижий тилларни ўргатишга оид ташаббуси натижасида математика ва физика фанлари бўйича 126 та, кимёбиология бўйича 87 та, ахборот технологиялари йўналишида 99 та, хорижий тиллар бўйича 207 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил қилинди. Айни пайтда биргина Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузурида 14 та Президент мактаби, 3 та таянч ихтисослаштирилган мактаб ҳамда 9 та

вилоятлар марказидаги, йирик шаҳар ва туманлардаги иккитадан, кичик туман ва шаҳарлардаги биттадан ихтисослаштирилган мактаб Халқ таълими вазирлигидан Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилиши ва агентлик тизимида фаолият кўрсатаётган ихтисослаштирилган мактаблар юртимиздаги бошқа шу каби таълим масканлари учун локомотив вазифасини бажариши белгилаб берилди. Бу мактабларни бир ташкилотдан бошқа ташкилотга ўтказиш билан ҳеч нарса ўзгармайди. Уларга малакали ўқитувчилар керак. Чекка ҳудудларга бориб ҳамма ҳам дарс бермайди. Ўша ердаги ўқитувчиларнинг энг салоҳиятлиларини саралаб олиб, уларга тренинглар ўтиб, агентлигимиз ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказида малакасини оширяпмиз. Бу мактабларда муайян фанлар ихтисослаштирилган ҳолда чуқур ўқитилади. Ўқув ишлари ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан уйғун олиб борилади. Бу эса юртимиз учун етук мутахассислар, илм-фанни юксалтиришга ҳисса қўшадиган иқтидорли олимлар етишиб чиқишига хизмат қилади. Агентлик томонидан хориж тажрибаси ўрганилган ҳолда, ихтисослаштирилган мактаблар учун интеграциялашган таълим дастурлари ишлаб чиқилди. Биз бу жараёнда АҚШ, Россия сингари давлатларнинг таълим дастурлари, International Baccalaureate, SAT каби имтиҳонлар, PISA, TIMSS, PIRLS халқаро баҳолаш дастурлари мазмунини таҳлил қилиб, миллий таълим дастурининг энг афзал жиҳатлари билан

университетини жаҳоннинг етакчи университетлари қаторига киритиш стратегиясини ишлаб чиқишда Times Higher Education ташкилоти, ўқитувчилар малакасини ошириш, семинартренинглар ўтказиш каби масалалар юзасидан Teamcoach International ташкилоти, ўқувчилар алмашинуви дастурлари, Kardеş оkullar доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида Туркия Миллий таълим вазирлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бундан ташқари, Нукус, Наманган, Хива, Тошкент, Гулистон, Самарқанд, Фарғона, Жиззах ва Термиз шаҳарларидаги Президент мактаблари Cambridge Assessment International Education ташкилоти аккредитациясидан ўтди. Айни пайтда қолган 5 та Президент мактаби аккредитациядан ўтиш жараёнида. Мазкур ташкилот ўқув жараёнида ҳамкорлик қилиш билан бирга, мактаб фаолияти ҳамда ўқитиш сифатли ташкил этилгани кўрсаткичлари асосида мактабларни халқаро аккредитациядан ўтказади. Ундан муваффақиятли ўтиш мактабларнинг ушбу ташкилот томонидан тан олинганини билдиради. Президент таълим муассасалари агентлиги ҳамда Cambridge University Press and Assessment ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилди. Ноттингем Трент, Портсмут университетлари билан ҳамкорликда ихтисослаштирилган ва ижод мактабларининг инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш, мактаб раҳбар кадрлари учун таълим бошқаруви соҳасида ўқув курсларини ташкил этишга келишил-

уйғунлаштирдик. Бугун мазкур таълим дастурлари халқаро даражада тан олиниши учун UK ENIC халқаро ташкилоти билан музокаралар ўтказяпмиз. Мазкур дастурлар янги ташкил этиладиган ихтисослаштирилган мактабларда жорий қилинади.

ди. Буюк Британия, Италия, Туркия ва Ҳиндистон каби давлатларнинг таълим вазирликлари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди. Оксфорд ҳамда Глазго университетлари билан ўтказилган музокараларда ушбу олийгоҳларни “Янги

— Мактаб маъмурияти ва педагог ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида Cambridge Assessment ташкилоти билан Касбий ривожлантириш дастури имзоланди. Шунингдек, раҳбар ва педагог кадрлар учун узлуксиз малака ошириш курслари ҳамда методологик, ўқув семинарлари ташкил этилди. Агентлик ЮНЕСКО ҳамда International Development Research Centre халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда таълим тизимида мавжуд муаммоларни бартараф этиш мавзусида илмий-амалий тадқиқот ўтказди. Мазкур тадқиқот натижалари касбий маҳоратни ошириш дастурининг асосига айланди. 2021 йил 7 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзолангани яна бир ютуғимиз бўлди. Мазкур марказ фаолияти йўлга қўйилиши агентлигимизга билдирилган юксак ишонч. Бошқа томондан, зиммамизга яна бир катта масъулият юклайди. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш жараёни ҳар биримиздан салоҳиятимизни ошириб боришни талаб қилади. Битирувчиларимизнинг нафақат олий таълим билан 100 фоиз қамраб олинишига эришишимиз, балки барчасини фақат давлат гранти талабига муносиб тайёрлашимиз ва бунга эришиш учун бор имкониятимизни, педагогик маҳоратимизни ишга солишимиз зарур. Юқорида қайд этганимиздек, энди “маҳорат маркази”миз ҳам бор. У ерга агентлик тизимидаги ва хорижлик халқаро экспертларни, мутахассисларни жалб этиш кўзда тутилган. Шундай экан, бор имкониятдан фойдаланиб, “ҳаёт давомида ўқиш” тамойилига таянган ҳолда малакамизни мунтазам ошириб боришимиз даркор. Жорий йилда малака тоифаси, илмий салоҳият бўйича кўрсаткичларни 80 фоизга етказишни мақсад қилганмиз.

— Бугун Президент мактабларини битираётган ёшлар хорижнинг энг илғор олий ўқув юртларига грант асосида қабул қилинмоқда. Бу тизим қандай йўлга қўйилгани ҳақида маълумот берсангиз. Илгари ҳам шундай тизим бормиди? — Президент мактаби ва ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларига ўз йўналишларини тўғри белгилаш, олийгоҳлар ҳақида маълумот бериш, ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш, маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртларига ҳужжатларни тўғри юбориш мақсадида мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Ўқувчиларга таълим йўналишлари бўйича индивидуал маслаҳатлар бериш, уларни дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидаги нуфузли олий ўқув юртлари ҳақидаги маълумотлар билан таништириш, олийгоҳларга ҳужжат топшириш ва рўйхатдан ўтиш бўйича керакли тавсиялар бериш, эҳтиёж юқори касблар билан таништириш ва уларга йўналтиришда мактаб маслаҳатчиларининг аҳамияти катта. Шунингдек, ўқувчиларимизнинг дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртларидан таклиф олиши ва грант қўлга киритиши замирида малакали мактаб маслаҳатчисининг хизмати беқиёс. Мазкур дастур синовдан муваффақиятли ўтгач, ижобий тажриба умумтаълим мактабларига трансляция қилиниши кўзда тутилган. Бу ишлар эса ўқувчиларимизга келажакда ўз йўлини топишга катта имконият яратади. “Янги Ўзбекистон” мухбири Рисолат МАДИЕВА суҳбатлашди.

4

2022 йил 29 июнь, 128-сон

Жамият

¯УРИЛИШ КЛАСТЕРЛАРИ

Исломбек ДАВЛЕТОВ, Тошкент архитектура-қурилиш институти кафедра мудири, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор Бошланиши 1-бетда

Эътиборли жиҳати, бу борадаги ишлар кўлами кейинги йилларда янада кенгаяди. Хусусан, Президентимиз конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда “Ўзбекистон — ижтимоий давлат” деган ғояни Бош қомусимизда мустаҳкамлашни таклиф эта туриб, “Ижтимоий давлатда инсон қадри деганда, аввало, фуқарони яшаш учун зарур уй-жой билан таъминлашни тушунамиз. Бизнинг халқимиз учун уй-жой — бу Ватан ичра кичик ватандир. Инсоннинг дунёга келиши, шахс сифатида камол топиши, фарзандларни вояга етказиш, миллий урф-одат ва тарихий анъаналарни давом эттириш, тўйлар қилиш айнан уй-жойда амалга оширилади”, деди. 2022–2026 йилларда реновация ва уй-жой дастурлари доирасида шаҳарларда маънан эскирган уйлар ўрнига 19 миллион квадрат метрдан ортиқ замонавий уй-жойлар барпо этилади. Бунинг ҳисобига, 275 мингдан зиёд оила янги массивларга кўчиб ўтади. Кези келганда масаланинг ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб таъкидлаш жоизки, ижтимоий соҳадаги муҳим муаммоларни олдиндан ҳал қилмасдан туриб, иқтисодий ривожланишни қарор топтириш мумкин эмас. Сир эмас, юртимизда уй-жой қурилиши узоқ йиллар турғунликда қолиб кетди. Бу, ўз навбатида, аҳолининг эҳтиёжи кескин ошишига олиб келди. Шунинг учун ҳам сўнгги йиллардаги уй-жой қурилишига оид рақамлар қанчалик йирик бўлмасин, ҳудудларда ҳали ҳам уйжой масаласи бугунги куннинг энг муҳим

ижтимоий муаммоларидан бири бўлиб турибди. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш муаммосини ҳал қилишда уй-жой қурилиш кластерларини яратиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий макон ва янги авлод саноатини ривожлантириш бўйича инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш асосий воситалардан бири сифатида муҳим аҳамиятга эга. Уй-жой қурилиш кластерининг бошқа турдаги бирлашмалардан фарқи шундаки, у пировард қурилиш маҳсулоти, яъни турар жой биноларини барпо этиш жараёнининг барча иштирокчилари — хомашё етказиб берувчилардан тортиб, якуний маҳсулот истеъмолчиларигача, шу жумладан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва ихтисослаштирилган инфратузилмани ўзида бирлаштиради. Уй-жой қурилиш кластери — ҳудудда географик жиҳатдан маҳаллийлаштирилган қурилиш корхоналарининг йирик бирлашмаси. Булар моддий, меҳнат, илмий ва инвестиция ресурсларини етказиб берувчилар, шунингдек, аҳолининг шинам (комфорт) ва арзон уй-жойга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида иқтисодий ва эстетик хусусиятларни ўзида мужассам этган рақобатбардош турар жой биноларини барпо этиш бўйича умумий стратегиясига эга бўлган бизнес ҳамжамиятлари бўлиши мумкин. Шу ўринда савол туғилиши табиий: хўш, уй-жой қурилиш кластерларини ташкил этишнинг қандай зарурати бор, у бизга нима беради? Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, мамлакатимизда уй-жой қурилиши, яна ҳам аниқроқ айтганда, аҳолини арзон

ва сифатли турар жойлар билан таъминлаш борасида катта мақсадлар кўзланмоқда. Масалан, Президентимизнинг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 2022 йилда юртимизнинг 29 та ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш дастури тасдиқланди. Эътиборли жиҳати, фармонда аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантириш билан боғлиқ қатор муҳим вазифалар, жумладан, кўп қаватли уй-жойлар, муҳандисликтранспорт коммуникацияси, ижтимоий соҳа, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини комплекс тарзда қуриш вазифаси белгилаб берилди. Албатта, бунёд этиладиган “Янги Ўзбекистон” массивларида “ақлли бино”, “ақлли шаҳар” концепциясини кенг жорий этиш, шунингдек, ушбу концепция орқали энергия ва моддий ресурсларни истеъмол қилиш даражасини тушириш, қурилишнинг инсонлар саломатлиги ва атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирини камайтириш, шаҳарларнинг “яшил белбоғ”ларини кенгайтириш ва тоза чучук сув манбаларини муҳофаза қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур вазифаларни амалга оширишда ипотека орқали уй-жойларни сотиб олишни кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш,

Ҳаким Йўлдошев олган сурат.

арзон ва сифатли уй-жойлар барпо этишнинг муҳим таянчи

ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАР шунингдек, ҳудудларда уй-жой қурилиш кластерларини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Негаки, уйларни қурган билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Чунки бу ерда аҳолининг харид қобилияти, деган масала ҳам бор. Шу нуқтаи назардан, барпо этилажак уй-жойлар арзон бўлиши мақсадга мувофиқ. Бунинг учун эса таннарх арзон бўлиши, таннарх арзон бўлиши учун эса кластер тизими зарур. Тўғри, ҳозир ҳам ижтимоий аҳамиятга эга уй-жойлар қурилишида сифатли ва тежамкор маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш, пировардида, таннарх камайишига эришиш борасида барча чоралар кўриляпти. Агар бунга юқорида қайд этиб ўтганимиз — уй-жойларни барпо этиш жараёнининг хомашё етказиб берувчиларидан тортиб, то маҳсулотни истеъмолчи-

ларга беришгача бўлган иштирокчиларни ўзига бирлаштирган кластер тизими ҳам қўшилса, фойда кўрувчилар сони қисқариши ҳисобига таннарх янада арзонлашади. Ҳозирги вақтда юртимизда уй-жой қурилиш кластерлари фаолиятининг асосий мақсади, замон талабларига жавоб берадиган ижтимоий муҳитни шакллантириш ва уни жадаллаштиришдан иборат. Бу фуқароларнинг моддий эҳтиёжларини қондириш даражасини комплекс тавсифловчи сифатида, ҳам турмуш даражаси, ҳам уларнинг ҳаёт сифати ва уй-жой шароитлари яхшиланишига буткул тааллуқлилиги билан янада аҳамиятли. Гап уй-жойлар қурилишида таннарх арзонлигига эришиш ҳақида борар экан, бу борада Президентимизнинг 2022 йил 21 февралдаги “Уй-жойлар қурилишини ва қурилиш материаллари саноатини қўллабқувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари

тўғрисида”ги қарорини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Қарорга мувофиқ, аҳолининг уй-жой билан таъминланиши даражасини ошириш мақсадида 8 та туманда хомашёни қазиб олишдан уни қайта ишлаш, лаборатория текширувидан ўтказиш, тайёр қурилиш ва пардозбоп материаллар ишлаб чиқаришгача бўлган қўшилган қиймат занжирини яратувчи қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, 16 та туман ва шаҳарда бошқа ҳудудлар билан саноат кооперациясини ташкил қилиш орқали қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Ҳар бир ҳудудда камида биттадан қурилиш материалларини ишлаб чиқаришдан қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва тайёр кўп қаватли уй-жойлар қуришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи уй-жой қурилиши кластерлари ташкил этилади. Умуман олганда, ушбу йўналишда кўзланган мақсадларга эришиш борасида барча ҳуқуқий ва моддий асослар яратиб бериляпти. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами вакилларини уй-жой билан таъминлашда янада самарадорликка эришиш учун эса уй-жой қурилиш кластерларини талаб даражасида ташкил этиш, давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, соҳада давлат-хусусий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, қурилишнинг барча жараёнларини назорат қилишда “Шаффоф қурилиш” тизимидан унумли фойдаланиш талаб этилади. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатимизда аҳолини сифатли ва арзон уй-жойлар билан таъминлаш борасидаги ишлар кўлами кенгайиб бормоқда. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар натижасида минглаб юртдошларимиз ўз уй-жойига эга бўлиб, янгича яшаш завқини сура бошлаяпти. 15-20 йиллаб ижарама-ижара юриб, бу бахтга эришган одамнинг кўзидаги қувончни кўриб, қувонасиз. Инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотларнинг бу каби самараси беихтиёр қалбни тўлқинлантиради, келажакка ишончни мустаҳкамлайди, орзулантиради.

БАНДЛИК

МУНОСИБ ИШ ВА ДАРОМАД одамларни иш билан таъминлаш имкониятимиз шунча ошиб бораверади. Боиси, жамғарма аҳолини вақтинчалик жамоат ишлари билан таъминлаш баробарида, тадбиркорликка қизиқувчи юртдошларимизнинг ўз бизнесини бошлаши, доимий даромад манбаини яратишига ҳам кўмаклашади. Шу мақсадда жамғарма маблағлари ҳисобидан дастлабки ишни бошлаш учун зарур бўладиган мини техника, инвентарлар харид қилиниб, ижарага бериш йўлга қўйилган. Бу орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан янги иш ўринлари яратилиб, уларга ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар жалб қилиняпти. Аҳоли даромадлари ошиши, кам таъминланган оилаларнинг камбағалликдан чиқарилишига эришилмоқда.

асосида берилди. Натижада корхона 200 нафар, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари эса 120 нафар кишини иш билан таъминлади. Бошқа ҳудудларда ҳам корхоналарга зарур техника етказиб берилиши ҳисобига ўнлаб, юзлаб одамлар ишли бўлмоқда. Шунингдек, туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан жорий йилнинг июнь ойи учун ишсиз ва банд бўлмаган 29 минг 217 фуқарони ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш ва уларнинг иш ҳақи учун 32,6 миллиард сўмлик йиғма буюртмалар шакллантирилган. Албатта, маблағни тегишли тармоқларга йўналтириш осон эмас, бунда синчковлик, етти ўлчаб бир кесиш, чуқур мушоҳада талаб этилади. Аммо иш билан таъминланган фуқаролар жамғарма ва унинг вилоят бўлимларига келиб, ўз миннатдорлигини билдирганида, қилаётган ишларимиз зое кетмаётганидан қувонамиз. Аслида мақсадимиз ҳам одамларнинг ўзи ва атрофидагиларни иш билан таъминлашига кўмаклашишдан иборат. Масалан, Қашқадарё вилояти Қамаши туманида “Имонахон Фахриддинова” оилавий корхонаси фаолият

Биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жамғарманинг ижара пунктлари орқали ҳудудларга берилган инвентарлар ва мотокультиваторлар ҳисобига тадбиркорлар томонидан янги қувватлар ишга туширилиб, 1127 нафар ишсиз хотин-қиз ва ёшнинг доимий бандлиги таъминланди. Асосийси, 281 та оила камбағалликдан чиқарилди. Ўз вақтида тўланаётган ижара тушумлари эса тегишли тармоқларга йўналтириляпти. Масалан, бугунга қадар Андижон вилояти Асака туманида жойлашган “Ихлос мега текс” МЧЖга 74 та, Шаҳрихон туманидаги маҳаллаларга 100 та тикув машинаси қулай ижара шартлари

юритади. Раҳбари Наргиза Эшдавлатова ишни 2 дона тикув машинаси ва 4 чевар билан бошлаган. Тадбиркорга жамғарма томонидан ижара асосида 25 та тикув машинаси берилганидан сўнг корхонасида қўшимча 35 та янги иш ўрни яратди. Ҳозир кўрпа-тўшак, пардалар, келинлар либослари тикиб, ички бозорларга сотяпти. Ҳамма гап унинг берилган имкониятдан тўғри фойдалана олганида. Шу касбга уқуви, қобилияти борлигида. Бунинг ортидан қанча аёлнинг рўзғорига даромад киритяпти. Бундай мисолларни жуда кўп келтириш мумкин. Ҳалол меҳнат қилиб, пул

камбағалликни қисқартиришнинг асосий омили

Салоҳиддин САМАДОВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ижрочи директори Ишсизлик, камбағаллик, зарурий шароитсиз ҳаётда яшаш бир киши ёки оиланинг эмас, балки бутун бошли жамият, мамлакат муаммосидир. Айниқса, инсон қадри ҳар недан устун турадиган давлатда аҳолининг фаровон яшаши бирламчи вазифалар сирасига киради. Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” тамойили асосида келгуси беш йилда камбағалликни камида 2 бараварга қисқартириш белгиланган. Бу 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида қайд этилар экан, унда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш орқали ишсизлик даражасини қисқартириш ҳам кўзда тутилган. Юртимизда маҳалла тизими орқали ҳар бир хонадонга кирилиб, аҳоли муаммолари ўрганилаётгани, одамларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини яратишга катта эътибор қаратилаётгани боиси шунда. Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга моддий кўмак, хайрия ёрдамлари бериляптики, мақсад — ҳеч бир киши қийналиб қолмасин, шу жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида имкониятлардан бирдек фойдалансин. Аммо “Қўлдан берганга — қуш тўймас”, деган нақл бор. Моддий ёрдам доимий бўлмайди ва бунинг ҳисобига яшаш ҳам имконсиз. Шу боис, аҳоли бандлигини таъминлашга масъул идоралар одамларнинг қўлига “балиқ” эмас, “қармоқ” беряпти. Яъни ишсиз, кам таъминланган оила аъзолари аввал касб-ҳунарга бепул ўқитилиб, сўнг ўзи эгаллаган соҳаси бўйича меҳнатга жалб қилинмоқда. Меҳнат органларига мурожаат қилган ишсиз фуқароларни имконияти, истагига қараб бирор ишга жойлаштириш, жамоат ишлари, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмасини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишга, шаҳарлар ва туманларни ободонлаштиришга, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш катта бир тизимга айланиб улгурди. Бунда Жамоат ишлари жамғармаси фаолияти ҳам муҳим ўрин тутмоқда.

Йўналишлар сони 20 тага кўпайди Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги қарори билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Жамоат ишлари жамғармаси бугун “муносиб шароит, муносиб меҳнат, муносиб даромад” шиори остида аҳолига хизмат қилиб келяпти. Бизнинг вазифамиз банд бўлмаган шахсларни вақтинчалик маош билан таъминлаш ва уларни иш қидириш даврида моддий қўллаб-қувватлаш, ишсизлар бандлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш, касбга эга бўлмаган илк бор иш изловчи шахсларни меҳнат фаолиятига жалб этиш кабилардан иборат. Бу жараёнда жамғарма бандликни таъминлашга ажратиладиган маблағни керакли марказларга оқилона етказишни зиммасига олади. Кишиларни вақтинча ёки доимий иш билан таъминлаш учун йўналтирилган маблағни ҳалол ва оқилона тақсимлаш катта масъулиятдир. Биз жамоатчилик ишлари ҳақида гапирганимизда, кўпчилик ободонлаштиришни тушунади. Аммо “жамоат жойларида ишлаш” кенг тушунча бўлиб, бир қанча фаолият турларини қамраб олади. Масалан, меҳнат ташкилотларига мурожаат қилган фуқаролар “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Яшил макон” миллий дастурлари доирасида кўкаламзорлаштириш, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тиббиёт патронаж хизмати кўрсатиш, чорва-насл марказларида техник осеменатор хизмати ишларига, меҳнат инспекторлари ҳамда жамоатчи ёрдамчилар, маҳалла раислари ёрдамчилари сифатида жалб қилиниши мумкин. Айниқса, коронавирус пандемияси бошланган илк даврларда жамоат ишларига бўлган талаб кескин ортди. Бу каби ишларнинг турлари ҳам кенгайиб, йўна-

лишлар сони 20 тага кўпайди. Талабгорлар дезинфекция, карантинга олинган оилаларга бириктирилган ёрдамчи посбонлик, “хайрия марказлари”да ихтиёрий кўнгиллилар сафига қабул қилинди, кўчма савдо марказлари, блок-постларда посбонликка, умумтаълим муассасалари ҳудудларини ободонлаштириш учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Тезкор чоралар туфайли ишсиз, уйда ўтириб қолган кўплаб инсонлар жамоат ишларида банд бўлиб, даромад топди. Ҳеч бўлмаганда, вақтинча ишлаб, оиласини боқди. 2020 йилда Сардоба сув тошқини, Бухорода кучли шамол талафотлари даврида Жамоат ишлари жамғармаси томонидан зарурий чоралар кўрилгани ҳам Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки ва бошқа халқаро жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланди.

Қўшимча техника воситалари ва янги иш ўринлари Бугунги кунда жамғарма, асосан, бюджетдан ажратиладиган пуллар, шунингдек, ижара тўловлари, тижорат банкларига депозитга қўйилган маблағ ҳисобидан шаклланиб бормоқда. Келажакда инвестициялар, ҳомийлар, молия институтлари, грантларни жалб қилиш йўли орқали маблағ ҳажмини ошириш режалаштирилган. Хўш, бу нима учун керак? Гап шундаки, молиявий базамиз қанча кўп бўлса,

топаман, деган одам кичкина ускуна билан ҳам катта ишларни амалга ошира олади. Биз эса ана шундай инсонларни тўғри йўналтиришимиз, моддий қўллабқувватлашимиз керак, холос.

Халқаро тажриба муҳим Камбағалликка қарши курашиш — бутун дунёда глобал масала. Аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашда натижага эришиш учун ташкилотлар, давлат идораларидан халқаро мутахассислар билан ҳамкорликда иш юритиш талаб этилади. Жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Истанбулда бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий саммитида ҳам ана шу масалалар ўртага ташланиб, долзарб мавзулар қаторида камбағалликка қарши курашиш усуллари кўриб чиқилди. Жамоат ишлари жамғармаси мазкур саммитга фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган эди. Аҳамиятлиси, у ерда жамғарма ижро этувчи дирекцияси ҳамда Истанбулдаги Стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар “Мармара групп” жамғармаси, Евроосиё иқтисодий саммити васийлик кенгаши ўртасида 2022–2026 йилларда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжатда соҳага оид йўналишларни амалиётга жорий қилиш ва фойдаланиш масалалари бўйича ўзаро манфаатли семинарлар, конференциялар, икки томонлама ташрифлар ва бошқа илмий-амалий тадбирлар ташкил этиш белгиланган. Бу орқали икки томон мутахассис ва экспертлари ўртасида тажриба ва маълумот алмашиш, соҳага оид замонавий иш усулларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш, бандликни таъминлашдаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга келишиб олинди. Қолаверса, Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсат, аҳоли бандлигини таъминлашда кўрилаётган тезкор зарурий чораларни дунёга намоён қилиш, юртимиз тажрибасини бошқа давлатларда татбиқ қилиш кўзда тутилган. Умуман, бу борада қардош халқ билан мақсадимиз бир, режаларимиз аниқ. Эндиги навбат уларни амалга ошириш, аҳолининг заиф қатламини камбағалликдан чиқариш ва ишсиз фуқароларни муносиб меҳнат билан таъминлашдан иборат. Зеро, мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили ҳамиша юқори ва ҳар бир фуқаро учун муносиб яшаш ҳамда ишлаш шароитини яратиб бериш асосий вазифамиздир. Бу борада кўрилаётган чоралар ҳеч ким эътибордан четда эмаслигини кўрсатиб келмоқда.

Давр нафаси

2022 йил 29 июнь, 128-сон

5

30 ИЮНЬ — ЁШЛАР КУНИ

Қишлоқ хўжалиги соҳасида “агротадбиркор”, “ёш деҳқон”, “ёш фермер” каби атамалар пайдо бўлди. Бу тушунчалар мазкур фаолият йўналишларининг сўнгги йилларда оммалашаётган янги ва замонавий шаклидир. Аниқроғи, бугун анъанавий деҳқончилик ўрнини илғор технологияларга асосланган агротармоқ эгаллаб, унда ёшларнинг улуши сезиларли ортиб бормоқда.

Ўзбекистон шароитида агробизнесни ривожлантириш учун қулай муҳит мавжуд. Мўътадил иқлим, ҳосилдор ер майдонлари, қолаверса, ҳудудларга олиб кирилаётган маҳсулот етиштиришнинг янгича усул ва технологиялари соҳада бизнес лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш имконини беряпти. Фақат иш бошлашдан олдин рақамли ресурслардан унумли фойдаланиш, замонавий деҳқончиликни тўғри ташкил этиш, юқори даромад олиш сири ва бошқаларни ўрганиш фойдадан холи эмас. Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши бу борада турли ташкилотлар билан биргаликда қатор лойиҳаларни амалга

ҳосилидан 18 миллион сўм даромад топган бўлсам, марафондан олган билимларим асосида келгусида ердан янада унумли фойдаланиб, ҳосил ва даромадимни бир неча баробар оширишни мақсад қилдим”. Марафоннинг амалий қисми янада қизиқарли кечди. Иштирокчилар бевосита жойларга чиқиб, “агротур”лар доирасида истиқболли тадбиркорлик фаолиятлари билан танишди. Агротехник механизмларни қўллаш бўйича маҳорат дарсларига гувоҳ бўлди. Қолаверса, дастур давомида агрокўргазмалар ҳам ташкил этилди. Кўргазмадан жой олган турли хилдаги экспортбоп

АГРАР ТАРМО¯НИНГ

ЯНГИ КУЧИ Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумига ташрифи давомида мамлакатимизда ёшларга эътибор ва ғамхўрлик асосий ўринга кўтарилгани, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун алоҳида давлат ташкилоти — Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилгани, қолаверса, бу йўналишда ўнлаб нодавлат ташкилотлар фаолият юритаётгани таъкидланган эди. Бу ишларнинг самараси ўлароқ, охирги йилларда 30 ёшгача бўлган тадбиркорлар сони 5 баробар кўпайиб, 500 мингдан ошган. Мана, орадан бир йил вақт ўтди ва уни қайсидир маънода сарҳисоб қилиш палласидамиз. Бу даврда ёшлар фаоллиги, бандлигини таъминлаш ишлари янада қизғин тус олди, десак муболаға эмас. Қишлоқ хўжалигида ҳам ёшлар улуши ортиб боряпти. Айниқса, замонавий аграр соҳанинг ривожланиб бориши билан шу йўналишда иш бошлаётган йигит-қизлар сафи янада кенгайди. Турли ташкилотлар орқали уларга кўплаб имтиёз ва кўмаклар бериляпти. Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши ана шундай илғор ёшларни қўллаб-қувватлаб келаётган йирик ташкилотлардан. Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилган Кенгаш ўтган давр мобайнида ёшларни қишлоқ хўжалигига кенг жалб қилиш ва соҳада имтиёзлар яратиш бўйича сезиларли натижаларга эришди.

Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши раиси Маҳмуд ИНОЯТОВ билан юртимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида йигит-қизларнинг ўрни, бугунги замонавий фермер қиёфаси ҳамда агротадбиркорлар учун яратилаётган шароит ва имтиёзлар ҳақида суҳбатлашдик. — Бугунги ёш фермер, биринчи навбатда, кўпчилик тасаввур қилганидек, доим далада лой кечиб юрадиган ер эгаси эмас, балки 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган агротадбиркор, мулкдор ҳамда фермер хўжалиги раҳбаридир, — дейди суҳбатдошимиз. — У ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиради, қайта ишлайди, сақлайди ва реализация қилади. Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши ўз номи билан замонавий қишлоқ хўжалигида фаолият олиб бораётган йигит-қизларни бирлаштирувчи ташкилотдир. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, айни дам юртимизда 27 мингдан ортиқ ёш деҳқон ҳамда 11 мингдан зиёд фермер йигит-қиз фаолият юритмоқда. Улар мамлакат иқтисодиёти ривожи, аҳоли бандлигини таъминлаш, ички бозорга арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришга сезиларли ҳисса қўшяпти. Мақсадимиз — қишлоқ хўжалигига қизиқувчи ёшларнинг ўз ишини топиб олиши ёки янада кенгайтиришига кўмаклашиш. Бугунга қадар Кенгаш ўзининг 45 дан ортиқ лойиҳалари билан юртимизнинг барча ҳудудига кириб борди. “Ўзбегим ёш фермери”, “Менинг далам — менинг фахрим”, “Ёшлар агрофирмаси”, “Агроментор” сингари лойиҳалар юзлаб, минглаб йигит-қизларда қизиқиш уйғотди, бир мақсад остида бирлаштирди. “Фидойи ёшлар отряди” ёки “Ҳар бир ёшга — бир гектар” лойиҳалари доирасида 2018-2019 йилларда қарийб 18 минг, 2020 йилда 26 мингдан зиёд, ўтган йили эса 450 мингга яқин ёшлар иш билан таъминланди. Қолаверса, соҳа ёш қатламининг 1 минг 148 нафарига қишлоқ хўжалиги тармоғининг 12 та йўналиши бўйича кредит, 2 минг 36 нафарига ер майдо-

ни, 580 нафарига агротехника олишга кўмаклашилди. Натижада улар деҳқончилик қилиб, доимий даромад манбаига эга бўлди. Соҳада тадбиркорлигини йўлга қўйган ёшлар эса бошқа тенгдошларини ҳам иш билан таъминлаяпти. Муҳими, йигит-қизлар қишлоқ хўжалиги соҳасига аввалгидек оғир меҳнат тури сифатида эмас, балки тадбиркорликнинг замонавий йўналиши сифатида қарамоқда. Масалан, бухоролик асаларичи Исломжон Аламов 17 ёшида асаларичилар оиласига шогирд тушган. Бир йилдан сўнг ўз фаолиятини 10 қути асаларидан бошлади. Ҳозир ёши 25 да ва асаларичиликни яхшигина даромад манбаига айлантирган. Асалари қутиси 52 тага етиб, унда 104 та асалари оиласини боқяпти. Битта қутидан 20-25 килогача табиий асал олади. Йил давомида 3 марта маҳсулот олса, 40-45 миллион сўм фойдаси бор. Яқин келажакда цех очиб, асалари қутилари тайёрламоқчи. Умуман, бугун ёшлар қишлоқ хўжалигининг истиқболли кучига айланиб, уларга бўлган талаб кун сайин ортиб боряпти. Гап шундаки, мазкур тармоқда келажак авлодни тарбиялаш жаҳондаги муҳим муаммолардан биридир. Бу ривожланган мамлакатларда фермерларнинг ўртача ёши 60 дан юқорилаб бораётгани билан боғлиқ. Муаммо ўз-ўзидан озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Шу боис, кўплаб давлатлар қишлоқ хўжалиги соҳасини автоматлаштиряпти. “Ақлли” агротехнологияларни яратиш ва уни кенг жорий этиш фаоллашган. Бу орқали кам ишчи кучи сарфлаб, кўп ҳосил ва даромад олиш мумкин. Маҳсулот қанча кўп ишлаб чиқарилса, нарх-наво шунча барқарор бўлади. Бунда эса деҳқон ва фермерлар муҳим ўрин тутади.

ошириб келяпти. 27 минг 192 деҳқон хўжалиги ҳамда 3 миллион 227 мингдан ортиқ томорқа ер эгалари билан бевосита ишлаш механизми йўлга қўйилган. Улар лойиҳалар доирасида ёшларга аграр соҳада ҳам назарий, ҳам амалий кўмак беради. Кенгашнинг “Агромарафон” лойиҳаси ҳам ана шу мақсадларга йўналтирилгани ҳолда, ўтган йили юртимизда илк бор ўтказилди. Ёшлар ишлари агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Агромарафон” мотивацион учрашувлари кўплаб йигит-қизларни жалб қила

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, сўнгги русумдаги агротехника ва замонавий агроускуналар иштирокчи ёшларнинг эътиборини тортди. Ана шундай маҳсулотларни етиштириш бўйича мутахассислардан маслаҳатлар ҳам олди. Бир сўз билан айтганда, ушбу марафон аграр соҳада фаолият юритаётган ёки энди иш бошлаш истагидаги йигитқизлар, юқори натижаларга эришган агротадбиркорлар, ёш деҳқон ва фермерлар учун қулай платформа, тажриба алмашиш майдончаси бўлиб хизмат қилди. Лойиҳа доирасида республика бўйлаб 8 мингдан ортиқ ёшлар учун мотивацион учрашувлар ташкил этдик. Уларда соҳа мутахассислари, агротад-

олди. Сентябрь ойида Тошкент вилоятида старт олган марафон маёғи то йил сўнгига қадар республикамиз бўйлаб баланд кўтарилди. Кўп йиллик тажрибага эга соҳа мутахассисларининг ёшлар билан учрашувлари, билим ва кўникмалар бўйича фикр алмашишлар, маҳорат сабоқлари лойиҳанинг ёрқин саҳифаларига муҳрланди.

биркорлар томонидан ёшларга энг замонавий воситалар ёрдамида қишлоқ хўжалигига доир мавзуларда билимлар берилди. Қувонарлиси, ҳудудларда йигит-қизлар ушбу марафонга юқори қизиқиш билдириб, фаол қатнашди. Лойиҳа якунланганига қарамасдан, ҳозиргача “Агромарафон” йигит-қизлар орасида кенг муҳокама қилинмоқда. Унинг давомини кутаётганлар ҳам кўп. Албатта, бу йил лойиҳани давом эттиришни режалаштирганмиз.

— Кенгашнинг халқаро жамғарма ва ташкилотлар билан амалга ошираётган лойиҳалари ҳам бор. Менимча, улардан мақсад ёшларга фақат молиявий маблағ ажратиш бўлмаса керак. Умуман, йигит-қизлар халқаро лойиҳаларда хориж тажрибасини қандай замонавий усуллар ёрдамида ўрганяпти?

— Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг деярли ярми қишлоқларда истиқомат қилади. Уларнинг асосий қисмини 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади. Бу қишлоқ жойларда янада кенг имкониятлар яратиш, ёшлар орасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш зарурлигини кўрсатади, шундай эмасми? — Албатта, асосий мақсадимиз шунга йўналтирилган. Барча давлатларда ҳам аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашда қишлоқ ҳудуди маҳсулот етиштиришда муҳим ўрин тутади. Аммо уларга замонавий технология ва ёндашувларни олиб кирмасдан туриб, юқори натижага эришиш қийин. Шу сабабли агротадбиркорликни ривожлантиришга урғу бериш зарур.

Спикерлар иштирокидаги тренинглар “Агромарафон” дастурининг назарий қисми бўлиб, мутахассислар қишлоқ хўжалигига қизиқиши бор ёки шу тармоқда меҳнат қилаётган ёшларга агробизнесда фаолият олиб бориш учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, дуч келинадиган тўсиқлар ҳамда муаммоларга ечимлар топиш, аграр соҳада рақамлаштиришнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берди. Марафон ҳақида ёшларнинг фикри ҳам ижобий, улар тадбирларда нимадир ўрганди. Масалан, фарғоналик Санжарбек Тоҳиров билан суҳбатлашганимда, шундай деди: “Ўтган йили “Ҳар бир ёшга — бир гектар” лойиҳаси асосида ер олиб, деҳқончиликни бошлаб юбордим. Ўша вақтда ҳали етарли билим, тажрибага эга эмасдим. “Агромарафон”да иштирок этиш асносида керакли маълумотлар, янги ғоялар олдим. Мутахассислар ерга уруғ қадашдан то экспортгача бўлган жараёнларни тушунтирди. Дастлаб картошка ва мош

— Гувоҳи бўлаётганимиздек, дунё тажрибасида қишлоқ хўжалиги анча ривожланиб боряпти. Маҳсулот етиштиришдан то ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни инновацион технологиялар асосида амалга ошираётган хорижликлар жаҳон бозорини экологик тоза маҳсулот билан тўлдириш ҳаракатида. Экологик тоза, яъни органик маҳсулот эса қўшимча минерал ўғитларсиз ва бошқа техноген таъсирларсиз, замонавий технологиялар асосида етиштирилади ёки табиий тоза хомашёлардан олинади. Бугунги кунда жаҳоннинг 179 мамлакатида 2 миллиондан зиёд органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият олиб боряпти. Натижада 2019 йилда қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро бозорлардаги савдо айланмаси 96,7 миллиард еврони ташкил этган. 2022 йилда бу кўрсаткич 212 миллиард долларга етиши тахмин қилинмоқда. Бу борада мамлакатимиз иштироки ва ҳиссасини оширишга қаратилган ҳаракатлар бошланган. Турли лойиҳа, грантлар орқали фермер ва деҳқонларимизга хориж тажрибаси ўргатилиб, уни амалиётга жорий этишда ёрдам кўрсатиляпти. Ўзбекистон

ёш фермерлари кенгашининг “TIKА”, “JOICA”, “GIZ”, “OSCE” каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари бор. Улар томонидан ажратилаётган грантлар ҳисобига бугунга қадар мингга яқин ёш фермер Туркия, Япония, Латвия, Чехия, Германия, Нидерландия, Хитой, Россия, Корея сингари давлатларда тажриба ошириб қайтди. Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди билан ҳамкорликдаги лойиҳа эса мамлакатимизда амалга оширилаётган муваффақиятли ҳаракатлардан биридир. “Ўзбекистонда етарли молиявий хизматларни таклиф этиш орқали аграр секторни мустаҳкамлаш ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш” лойиҳаси 2019 йил 7 майда имзоланган. Лойиҳа ҳамкори бўлган Германиянинг нуфузли ташкилоти ҳозирда дунёнинг 54 давлатида фаолиятини амалга ошириб келяпти. Ўзига хос банк тизимига эга 370 дан ортиқ шпаркассалар бирлашиб, шундай бир фондни вужудга келтирдики, бу фонд орқали нафақат дунё мамлакатлари аҳолиси ўз молиявий билимларини оширади, балки зарур ўринларда кичик бизнесни ривожлантириш учун банклар орқали кредитлар олиш имконини ҳам яратади. Ўтган уч йил давомида ташкилот юртимизнинг бир қанча банклари билан келишув асосида ёшлар учун соҳага оид билимлар бериш баробарида, янги стартапларга имтиёзли кредитлар ажратиб келмоқда. Хусусан, 40 га яқин германиялик экспертлар иштирокида Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёшларнинг дастлабки молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган 100 дан ортиқ семинар ташкил этилиб, уларга 3 мингдан зиёд йигит-қиз жалб этилди. Ўтган йилдан бошлаб карантин шароитидан келиб чиққан ҳолда, янги тажриба йўлга қўйилди. “Сиз семинарларга эмас, семинарлар сизга боради” шиори остида қишлоқ жойларда ўтказилаётган дала семинарларида ёшлар юқори уюшқоқлик билан иштирок этяпти. Ҳудудларга маҳаллий тренерлар жамоаси барча ўқув жиҳозлари билан таъминланган “ўқув транспорти”да боради. Бу лойиҳанинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги секторини қўллабқувватлаш ва Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган. Булар қаторида қулай молиявий имкониятлар яратиш ҳам бор. Келинг, бу борада германиялик эксперт Мациас Ванглернинг фикрларини келтириб ўтаман. У шундай дейди: “Лойиҳада асосий эътибор қишлоқ жойларда яшаётган ва қишлоқ хўжалиги секторида ишлаётган ёшларга қаратилган. Биз уларни махсус дастурлар орқали қадам-бақадам режа асосида ўқитяпмиз. Семинарларда муваффақиятли қатнашган иштирокчилар қишлоқ хўжалиги соҳасига сармоя киритишлари учун кредит олишлари мумкин. Улар шу тарзда ривожланиши керак. Очиғи, ана шундай ёшларнинг кўпи эришаётган натижаларини кўриб, қувоняпмиз”. Лойиҳа ёшларни қишлоқ хўжалигига қизиқтириш ва бу борадаги билимларини ошириш билан чекланмайди. Асосий мақсад жамиятнинг ёш қатлами бандлигини таъминлашга қаратилган. Бунинг учун лойиҳа доирасида “айланма кредит фонд” дастури ташкил этилган бўлиб, стартаплар ва дастлабки инвестицияларни қўллаб-қувватлаш учун 36 ойгача бўлган муддатга 14 фоизли ставкада кредитлар ажратилмоқда. Имтиёзли кредитга эга бўлган ёшларнинг кўпчилиги бугунги кунда ўз ишини йўлга қўйиб, қўшимча иш ўрни яратмоқда.

Жиззахлик ёш фермер Заҳро Омонова болалигидан оиласи билан иссиқхонада маҳсулот етиштиргани боис, қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқиши юқори бўлган. Лойиҳа ҳақида эшитгач, тенгдошлари қатори 2 кунлик дала семинарида қатнашди. Семинар сўнгида тавсиянома асосида 30 миллион сўмлик имтиёзли кредитга эга бўлди. Бу маблағга у хонадонидаги иссиқхонани кенгайтириб, замонавий технологиялар билан жиҳозлади, 3 нафар ёшни иш билан таъминлади. Бундай ёшлар барча ҳудудларда бор. Шу боис, германиялик ҳамкорлар кўмагида Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида “Ёш фермерлар инновацион маркази” ташкил этилган. У ерда аграр соҳада фаолият юритаётган ёшлар замонавий технологиялар асосида янги билимларга эга бўляпти. Дарсларни маҳаллий ва хорижлик мутахассислар олиб боради. Бу каби марказлар жорий йилнинг охирига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа ҳудудларда ҳам очилиши кўзда тутилган. Масаланинг яна бир томони бор. Аграр бизнесда назарий билимлар қанчалик кўп бўлмасин, уни амалиётда қўллай билиш тажрибаси етарли бўлмаса, кутилган натижага эришиш қийин. Германиянинг “German Sparkassenstiftung for international Cooperation” ташкилоти ўз лойиҳалари орқали бўлажак аграр тадбиркорларни амалиётга тайёрлаб келмоқда. Пулни жамғаришдан тортиб, ўзининг бизнес режасини тузишгача, банк билан кредит олиш учун суҳбат олиб бориш, ундан кейин эса ўз тадбиркорлигини бошлашга ундовчи семинарлар ёшларни ҳаётий тажриба тўплаш, машқ орқали бизнесда кутиладиган хатарлардан огоҳ бўлишга ўргатади. Мисол учун, “фермер хўжалик бизнес-ўйини”ни олайлик. Бу 3 ёки 4 кун мобайнида ўтказиладиган симулатив характердаги семинар-модул бўлиб, унда иштирокчилар фермер хўжаликни бошқаради. Семинар давомида иштирокчи фермер ролини ўз зиммасига олади. У маҳсулот етиштириш, ишлаб чиқариш жараёнини бошқаради ва сармоя киритади. Табиийки, ушбу босқичларда кутилмаган вазиятлар ҳам юзага келади. Иштирокчилар бошқа жамоалар билан рақобатлашади. Ўйиннинг ўз карточкалари ва танга пуллари бўлиб, реал воқеликка мос равишда, банк-мижоз, сотувчи ва харидор муносабатлари инобатга олинади. Яна бир муҳим жиҳати, ҳаётда содир бўладиган ўғирлик, фирибгарлик каби ҳолатларга тадбиркор ёки фермер сифатида қандай муносабат билдириш кераклиги, уларнинг олдини олиш учун нималар қилиш зарурлиги ҳам муҳокама қилинади. Хуллас, ўйиннинг уч турида турли қийинчиликларга дуч келинади ва ажойиб муваффақиятларга эришилади. Иштирокчилар шу тариқа янги билим ва тажриба тўплайди. Ана шундай замонавий лойиҳаларда қатнашиб, соҳада зарур билимларни тўплаётган ёшлар бугун истиқболи порлоқ фермер, тадбиркорга айланаётгани қувонарли. Уларнинг ишга ёндашуви, маҳсулот етиштиришдаги усул ва тажрибалари ҳам янгича. Инновацион технологиялардан фойдаланиш амалиёти жаҳон стандартларига мос. Бир сўз билан айтганда, бугун мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида “замонавий авлод” етишмоқда. Бу авлод аллақачон юртимиз иқтисодий тараққиёти, озиқовқат хавфсизлигини таъминлашга, дастурхонларимизни сифатли ва арзон маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳисса қўшяпти.

“Янги Ўзбекистон” мухбири Ирода ТОШМАТОВА суҳбатлашди.

6

Маънавият

2022 йил 29 июнь, 128-сон

ҚОРАҚАЛПОҚ АДАБИЁТИ КУНЛАРИ

ЯНГИЛАНИШЛАРГА ²АМО²АНГ

юксалаётган ижод Мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида кўтаринки руҳда ташкил этилаётган Қорақалпоқ адабиёти кунлари ижод аҳлига илҳом, одамлар қалбига қувонч улашяпти

АДАБИЁТ ЯШАСА — МИЛЛАТ ЯШАР

“ИБРОЙИМ ЮСУПОВ” РОМАНИ ЎЗБЕК ТИЛИДА

Янгибой ҚЎЧҚОРОВ, ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими:

Давлатимиз раҳбари шу йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида буюк қорақалпоқ халқининг беназир истеъдодлари, бетакрор ва мафтункор адабиёти ҳақида ўзининг самимий фикрларини билдириб, мамлакатимиз бўйлаб Қорақалпоқ адабиёти кунларини ўтказиш ташаббусини илгари сурган эди. Бу бежиз эмас, албатта. Одамлари содда, самимий ва турмуши кундан-кун яшнаб бораётган бу элнинг адабиёти ҳам, табиийки, кўнгилга яқин. Ҳудудда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари туфайли 4-5 йил аввал бу манзилларга борган инсон бугун, ҳеч муболағасиз, уни таний олмай

қолади. Барча соҳаларда туб ўзгаришлар, янгиланишлар. Айниқса, Нукус шаҳри, Мўйноқнинг қиёфаси буткул ўзгаргани инсониятнинг кўз ўнгида юз берган мўъжизалар бўлди, дейиш мумкин. Қисқа қилиб айтганда, қорақалпоқ диёрининг ўзи ҳам бағрида рўй бераётган бугунги оламшумул воқеликлардан ҳайратга тушгандай. Мана шундай юртда энди Бердақ, Ибройим Юсупов, Тўлепберген Қаипбергенов каби шоир-ёзувчиларнинг муносиб издошлари эмин-эркин, бахтдан масрур ҳолда ижод қилади. Улар бор экан, қорақалпоқнинг эртакнамо кунлари шеъру ғазалларда, бетакрор асарларда яшайди, авлодлар қалбидан жой олади.

ТОШКЕНТ МАРКАЗИДА ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИДА ШЕЪРЛАР ЖАРАНГ СОЧДИ Кеча эрта тонгдан Тошкент темир йўл вокзалида Қорақалпоғистондан ташриф буюрган ижодкорлар тантанали кутиб олинди. Муҳташам Адиблар хиёбонидаги Алишер Навоий ва Бердақ ҳайкаллари пойига гул қўйиш маросими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейи билан танишувдан бошланган тадбирлардан сўнг меҳмонлару мезбонлар Қорақалпоқ адабиёти кунларининг очилиш маросимида жам бўлди. Ибройим Юсупов ҳайкали пойида “Кўнгил кўнгилдан сув ичар” номли шеърхонлик давраси, “Амударё”, “Шарқ юлдузи” ва “Ёшлик” журналлари адабий жамоаси ва муаллифлари иштирокида ўзаро адабий ҳамкорлик масалаларига бағишлаб ташкил этилган давра суҳбати иштирокчиларни қалбан бир-бирига янада яқинлаштириш, ижодкорларда янги-янги ғоялар уйғонишига хизмат қилди.

ШУ ЭЛ ФАРЗАНДИ ЭКАНИМДАН ҒУРУРЛАНДИМ

Кенгес КАРИМОВ, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси: — Президентимизнинг республикамизга ташрифи давомида берган топшириғи асосида Қорақалпоқ маданияти кунлари тадбирини, аввало, Хоразм вилоятида кўтаринки руҳда ташкил этдик. Пойтахтга ташрифимиз Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейи билан танишишдан бошланди.

Шу ўринда бир гапни айтиб ўтишим керак. Авваллари Тошкентдаги адабиёт музейларига ҳавасимиз келарди, қани энди, бизда ҳам меҳмонларни бемалол олиб бориб, мақтана оладиган муҳташам адабиёт музейимиз бўлса, дея орзу қилардик. Не тонгким, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан яқинда Нукус шаҳрида Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи ўз эшикларини очди. Халқимизнинг ёзма маданий-адабий тарихини келгуси авлодларга ҳам танитувчи мазкур маскан халқимизнинг қадим даврлардаги қорақалпоқ адабиёти тарихидан бошлаб мустақиллик даврига қадар давом этиб келаётган адабий ҳаёти, мумтоз адабиёти тарихи, унинг ижодкорлари акс эттирилган экспонатлар билан бойитилган. Адиблар хиёбонида шоир Бердақ ҳайкали пойига биргаликда гул қўйганимизда икки халқ ўртасидаги азалий оғаинилик туйғулари қалбимда янада жўш уриб, қорақалпоқ эли фарзанди эканимдан яна бир бор ғурурландим.

“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти” ДУК

МУАССИС: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Бош муҳаррир: Салим ДОНИЁРОВ

Девонхона: (0-371) 233-70-98

— Дарҳақиқат, адабиёт элларни, дилларни эзгу мақсадлар сари бирлаштирадиган таъсирчан кучга эга. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан миллий адабиётимиз обрўсини ошириш, ёзувчи ва шоирлар, ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳақида ҳар қанча гапирсак оз. Президентимизнинг бундан икки йил аввал Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган бетакрор Адиблар хиёбонига ташрифи чоғида айтган гаплари ҳамон қулоқларим остида янграйди: “Адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак. Аждодларимиз меросини ўрганиш, буюк маданиятимизга муносиб буюк адабиёт яратиш учун ҳамма шароитларни яратамиз”. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш ва ҳар бир адиб учун ўрнатилган ҳайкал муайян бир олий ўқув юртига бириктирилиб, бу ерда очиқ дарслар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш вазифалари белгиланди. Айниқса, биз, қорақалпоғистонликлар учун қувонарлиси, ушбу вазифалар ижроси доирасида қорақалпоқ элининг асл фарзандлари Бердақ, Ибройим Юсупов, Тўлепберген Қаипбергенов шахсига ҳам юксак эътибор кўрсатилиб, ёшлар

уларнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишга сафарбар этилди. Масалан, Тошкент давлат аграр университети ва унинг Нукус, Термиз, Андижон филиалларида ўзбек ва қорақалпоқ адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов адабий мероси зўр қизиқиш билан ўрганиляпти, тарғиб қилиняпти. Зеро, бир пайтлар Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов у ҳақида гапира туриб: “Ўзининг узоқ тарихига эга қадимий қорақалпоқ халқининг кенг пешонасига бугунги кунда тонг юлдузидек ярашиб турган ёзувчи Тўлепберген Қаипбергеновдир”, дея лутф этган эди. Кейинги йилларда мамлакатимизда қорақалпоқ адабиёти кенг тарғиб этилмоқда. Масалан, яқинда 50 нафар қорақалпоқ ижодкорининг шеърларини таржима қилиб, “Навоийдан савод очдим” номли китобга жо қилдим. Устоз Ибройим Юсуповнинг 2 та китобини чоп этиш ишларини охирига етказдик. Ҳозир туркий халқлар адабиёти 100 жилдлигининг 79-жилди устида ишлаяпман. Бунақаси ҳеч қачон бўлган эмас.

Тадбир давомида Шарап Уснатдиновнинг Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон таржима қилган “Ибройим Юсупов” романининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти ҳам ўтказилди. Ўз вақтида қорақалпоқ шеърияти ва насри намуналари Миртемир, Абдулла Орипов, Шуҳрат, Азим Суюн, Ҳалима Худойбердиева, Маъруф Жалил сингари ижодкорлар таржимасида ўзбек ўқувчисига етказилган. Қорақалпоқ адабиёти бугунги кун ўқувчисига Отаули, Музаффар Аҳмад, Рустам Мусурмон, Орзиқул Эргаш, Янгибой Қўчқоров, Ғафур Шермуҳаммад каби таржимонлар меҳнати самараси ўлароқ тақдим этилмоқда.



Назира МАТЁҚУБОВА, “Қорақалпоғистон тонги” газетаси бош муҳаррири: келган, бир-бирларининг асарлари таржимаси билан шуғулланган. Мен ҳам Қорақалпоқ адабиёти кунлари тадбирлари арафасида “Қорақалпоқ халқ эртаклари” таржимасини якунладим. Англаганим, икки халқ адабиёти мазмунан икки тилда ёзилган бир китоб, мақсадларимиз, илгари сураётган ғояларимиз муштарак. Юртимиздаги улкан ўзгаришларни кўриб, қалбим завқланади, илҳом оғушига чўмаман. Бугун айтиш жоиз, катта тарихий ўзгаришлар — конституциявий ислоҳотлар жараёнидамиз. “Инсон қадри учун” ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон — жамият — давлат” деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарурлигини таъкидлаганда, Президентимиз нақадар ҳақ бўлганини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда. Мамлакатимиз халқини янада фаровон кунлар кутиб турибди. Бу йўлда биз, ижодкорлар олдинги сафларда фидойилик кўрсатиб, ўқувчиларимизга масаланинг мазмун-моҳиятини очиб беришимиз керак.

Таҳририятга келган қўлёзмалар тақриз қилинмайди ва муаллифга қайтарилмайди. Газетанинг етказиб берилиши учун обунани расмийлаштирган ташкилот жавобгар. Газета таҳририят компьютер марказида саҳифаланди. Газетанинг полиграфик жиҳатдан сифатли чоп этилишига “KOLORPAK” МЧЖ масъул.

Котибият: (0-371) 233-56-60

Эълонлар: (0-371) 233-57-15

E-mail: [email protected]

Китоб устида ишлаган барча ёзувчи, шоир, таржимонларга миннатдорлик билдирамиз. Отам асарининг ўзбек тилида чоп этилганини кўрмасдан дунёдан ўтиб кетгани армон бўлиб қолди. Ўйлаймизки, “Ибройим Юсупов” романи ҳам “Қорақалпоқ дурдоналари” қаторидан ўрин олади.

ҚОРАҚАЛПОҚ АДАБИЁТИ “ТУРКИЙ АДАБИЁТ ХАЗИНАСИ”НИ ТЎЛДИРАДИ

ИККИ ТИЛДА ЁЗИЛГАН БИР КИТОБ

— Президентимиз доим Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келади. Ҳудудни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишга оид кўплаб фармон, қарор ва дастурлар қабул қилинди. Шу билан бирга, адабиёт ва маданиятга ҳам жуда катта эътибор кўрсатиляпти. Алоҳида қайд этиш керакки, азалдан ўзбек ва қорақалпоқ шоир-ёзувчилари чамбарчас ҳамкорликда ижод қилиб

— Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, журналист, сенатор Шарап Уснатдиновнинг китоби тақдимоти мени буткул ҳаяжонга солди, — дейди адибнинг фарзанди Жумагул Уснатдинова. — Бу роман нафақат оиламиз, балки бутун қорақалпоқ ва ўзбек халқи учун ҳам бебаҳо асар. Китоб устида ишлаган барча ёзувчи, шоир, таржимонларга миннатдорлик билдирамиз. Отам асарининг ўзбек тилида чоп этилганини кўрмасдан дунёдан ўтиб кетгани армон бўлиб қолди. Ўйлаймизки, “Ибройим Юсупов” романи ҳам “Қорақалпоқ дурдоналари” қаторидан ўрин олади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги фармойишига кўра, айни пайтда “Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари” 16 жилдли асарлар мажмуаси нашр этилмоқда. Мажмуага “Маспошшо”, “Шаҳриёр”, “Қирқ қиз” каби қорақалпоқ халқ эпослари, Жиян жиров каби халқ оқинлари, шунингдек, қорақалпоқ адабиётининг мумтоз вакиллари Бердақ, Ажиниёз, Кунхўжа, ХХ аср адабиёти етакчилари Ибройим Юсупов, Тўлепберген Қаипбергенов, Ақмет Ақназаров ва бошқаларнинг асарлари киритилган. “Туркий адабиёт хазинасидан” 100 жилдли асарлар мажмуасида ҳам қорақалпоқ адабиёти учун муносиб ўрин ажратилган. Ҳаким Йўлдошев олган суратлар.

ИНСОНИЯТНИНГ КЎЗ ЎНГИДА ЮЗ БЕРГАН МЎЪЖИЗАЛАР

*** Тадбир бугун ҳам муҳим адабий жараёнларга бой бўлади. Даставвал, ижодкорлар гуруҳларга бўлинган ҳолда, Тошкент вилоятининг Чиноз, Бўка туманларида бўлади. Адибларнинг бир гуруҳи Чирчиқ шаҳрига йўл олади. У ерда Шарап Уснатдинов ижодига бағишланган адабий-маърифий тадбир режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2020 йил 13 январда 1047-рақам билан рўйхатга олинган. Нашр индекси — 236. Буюртма — 2113 85744 нусхада босилди. Ҳажми — 3 табоқ. Офсет усулида босилган. Қоғоз бичими А2. Баҳоси келишилган нархда. “KOLORPAK” МЧЖ босмахонасида чоп этилди. Босмахона манзили: Ўзбекистон, 100060. Тошкент, Янги шаҳар кўчаси, 1-А уй. Босмахона телефони: (78) 129-29-29

Нодир МАҲМУДОВ, Муножат МЎМИНОВА, “Янги Ўзбекистон” мухбирлари Навбатчи муҳаррир: Баҳор Хидирова Мусаҳҳиҳ: Насиба Абдуллаева Дизайнер: Хуршид Абдуллаев

Манзилимиз: 100029, Тошкент шаҳри, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй ЎзА якуни — 23:30 Топширилди — 00:35

Data Loading...